9
6.
Ч.Т.Хорнгрен, Дж.Фостер. Бух.учет : Управлен. Аспект; Ф.Р.Мюмещер,
М.Керренбауэр.
Производственный
учет.-М.:Финансы
и
статистики;
С.А.Николаева. Учетная против препушение.
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА МОНОПОЛ
КОРХОНАЛАРНИНГ ЖАМИЯТДА ТУТГАН ЎРНИ ВА УЛАРДА
ДАРОМАДЛАР ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ТАЪСИР
ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Тошкент
давлат
иқтисодиёт
университети
“Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси профессори, и.ф.д.
Холбеков Р.О.,
кафедра
мустақил тадқиқотчиси Зурапов А.Ў.
Жаҳонда глобал рақобатнинг кучайиб бориши ўз навбатида иқтисодиётида
монополия кучли бўлган давлатларда ресурслардан
самарали фойдаланишга
ҳам, ишлаб чиқариш самарадорлигига ҳам эришиб бўлмаслиги яққол намоён
этмоқда. Мазкур жараёнларни тартибга солиш ХIХ асрнинг охирида Ғарбдаги
саноати ривожланган мамлакатларида ва,
энг аввало, Америка Қўшма
Штатларда монополлаштиришнинг бузғунчи кучларига маълум тўсиқ қўйиш
зарурати орқали амалга ошди. “Ривожланган мамлакатларда сунъий
монополияларни монополияга қарши тартибга солиш амалиёти одатда иккита –
функционал ва таркибий ёндашувни бирлаштиради. ХХ
асрнинг бошларига
келиб АҚШда монопол корхоналар таркибига 5 мингдан ортиқ корхоналар
кириб, улар капиталининг ҳажми 7 миллиард доллардан кўпроғини
ташкил
этган”
4
.
Ўзбекистонда барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш,
рақобатбардош иқтисодиётни шакллантиришда миллий иқтисодиётнинг
эркинлигини
ошириш,
ундаги
рақобат
муҳитини
кучайтириш
чора-
тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2022-2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 22-мақсадида
4
https://cyberleninka.ru/
10
“миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда
саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш”
5
асосий
вазифалардан бири қилиб белгилаб берилган. “Республика товар-хомашё
биржаларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларнинг 2022 йил
биринчи чорагида сотилган умумий ҳажми 18,9 трлн сўмни ташкил этган, ушбу
кўрсаткич 2021 йил биринчи чорагига нисбатан 24 фоизга ошган”.
6
Бугунги кунда иқтисодиётимизда 31 та товарлар гурухи ва 82
турдаги
хизматлар бозорида 245 та корхона монопол ҳолатда сақланиб қолмоқда.
7
Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши комитет томонидан
2019 йил октябрь ойида эълон қилинган табиий монополия субъектларининг
давлат реестрининг биринчи иловасида келтирилган рўйхатга асосан 137 та
хўжалик юритувчи субъект монопол корхона ҳисобланади.