Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида монопол корхоналарнинг
ялпи ички маҳсулотдаги улуши
8
(фоизда)
Жадвалда
келтирилган
маълумотлардан
кўриниб
турибдики,
республикамиз иқтисодиётида фаолият юритаётган монопол корхоналарнинг
ялпи ички маҳсулотдаги улиши 2017 йилга нисбатан 2021 йилда 7,8 фоизга
ўсган. Шу ерда ўринли бир савол туғилиши мумкин яъни, бу ижобий натижами
ёки салбиий? Бунга икки томондан қараш мумкин. Биринчиси, маҳсулот
динамикаси ёки ҳажми. Бу холатда таҳлил қилинаётган йилларда монопол
корхоналарнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ортиб борган. Иккинчи
томондан эса, рақобат бозорида монопол корхоналарнинг мавқеи ортиб борган.
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони, “Халқ сўзи”газетаси
1февраль 2022 й.
6
https://www.gazeta.uz/uz/2022/05/16/report/
7
Шавкат Мирзиёевнинг монопол корхоналар танқидга оид маърузаси. https//review.uz/oz/.
8
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Ўзбекистон республикасида
фаолият юритаётган монопол
корхоналарнинг ЯИМдаги
улуши динамикаси
2017 й. 2018 й. 2019 й. 2020 й.
2021 й.
7,3
8,1
10,0
12,4
15,1
11
Албатта, булар ижобий кўрсаткич. Юқоридагилардан келиб чиқиб, монопол
корхоналар иқтисодиётимизда ўз ўрни ва мавқеига эгадир. Бизнинг мақсадимиз
иқтисодиётимизда монополизацияни ривожлантириш эмас, балки уларда
ташкил этилган бухгалтерия ҳисоби, жумладан, даромадлар ҳисобини
такомиллаштиришдир.
Баъзи бир иқтисодчи олимлар монополиянинг салбий томонларини
гапирсалар, баъзилари ижобий томонларини кўрсатиб ўтадилар. Масалан,
республикамизнинг етук иқтисодчи олими, профессор Н. Жумаев фикрича:
монопол компанияларни “парчалаб”, активларини бозорга олиб чиқишимиз
керак.Чунки, монополист корхона тақдим этилаётган хизматлар сифатини
яхшилашга интилмайди, ходимларнинг профессионаллигини оширишга маблағ
киритмайди.
9
И.А. Ким фикрича “Монополия - кўпинча корхоналар иқтисодиётнинг
ҳолати ва бозордаги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда амалга оширадиган
мажбурий чорадир”.
10
И.Ю.Тарасовнинг таъкидлашича, “Монополия - одатда, йирик бизнеснинг
бир вакили ҳисобланади, асосий солиқ тўловчи ва янги иш ўринлари
яратувчисидир. Монополиялар давлат бюджетини тўлдиришга ва муҳим
ижтимоий муаммони-аҳоли бандлигини таъминлашга ёрдам беради”
11
.
Бизнинг фикримизча, “Монополия” - бу рақобатли бозор иқтисодиёти
талабларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчиларнинг бирлашуви натижасида
капиталларнинг умумлашувидир. Бунда бир неча майда ишлаб чиқарувчилар
бозорни эгаллаш учун ягона мақсадда бирлашадилар. Уларнинг мақсади, бир
неча майда-майда маҳсулотларни ўрнига ягона бир маҳсулот турини ишлаб
чиқариш билан бозорни эгаллашдир.
Юқоридагиларан келиб чиқиб, монопол корхоналарнинг ўзига ижобий
жиҳатлари сифатида қуйидагиларни такидлаб ўтиш мумкин:
давлат бюджетини тўлдиришда юқори салмоққа эгалиги;
9
https://review.uz/oz/post/
10
https://finansy.ru
11
https://zakonguru.com.
12
аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрнининг юқорилиги;
монопол корхоналар тамонидан бозордаги баҳоларнинг мутадил ушлаб
турилиши натижасида инфляциянинг олди олинади;
монопол корхоналарда юқори замонавий ривожланган технологияларни
олиб киришга етарли капиталининг мавжудлиги;
монопол корхоналар томонидан республикамизга олиб кириладиган
замонавий ривожланган технологиялардан фойдаланиш натижасида ишлаб
чиқарилган маҳсулотлар таннархини пасайтириш ҳамда сифат даражасини
ошириш имкониятларининг юқорилиги.
Демак, монопол корхоналар на фақат салбий, балки кўплаб ижобий
хислатларни ҳам ўзида мужассам этади.
Юқорида келтирилган монопол корхоналарнинг ижобий жиҳатларидан
келиб чиқиб, уларда даромадларнинг шаклланишини қуйидаги ўзига хос
томонларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
рақобатли бозорда монопол корхоналар тамонидан баҳоларнинг
бошқарилиши натижасида даромадни аниқлилик даражаси юқори;
монопол корхоналарда капиталларни умумлашуви уларнинг активларини
кегайиши ва даромадларининг ўсишига олиб келади;
монопол корхоналарда даромадларни тақсимланиши ягона бошқарув
қарорлари орқали амалга оширилади.
Умумий ҳолатда, молиявий натижани аниқлаш учун даромад (тушум)
билан харажат таққосланади, бунда даромад харажатдан катта бўлса, фарқ
суммаси фойда, агар даромад харажатдан кичик бўлса, фарқ суммаси зарар
бўлади. Маҳсулот сотиш муомалалари бўйича молиявий натижани аниқлашда,
сотилган маҳсулотлардан тушган тушум (маҳсулотни сотиш баҳосидаги
қиймати) сотилган маҳсулот таннархи билан таққосланади. Тушум катта бўлса,
фарқ суммаси фойда, кичик бўлса фарқ суммаси зарар бўлади.
Даромадга таъсир қилувчи турли-туман омиллар мавжуд бўлиб, уларни
ўрганиш корхоналарнинг молиявий натижасини яхшилаш ва мустаҳкамлаш
13
йўлларини топишда амалий ёрдам бўлади. Шуни ҳисобга олиб, корхонанинг
даромадига таъсир қилувчи омилларни ички ва ташқи омилларга ажратилади.
Монопол корхоналар даромадига таъсир қилувчи ички омиллар:
- корхонанинг мулкчилик шакли ва ўзига хос технологик хусусиятлари;
- корхона ҳисоб сиёсати ва бошқарув қарорлри;
- корхонанинг инвестиция ва инновацион сиёсати;
- ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи аниқлаш усуллари ва калькуляция
моддалари
.
Бошқа омиллар қаторига рақобатнинг мавжудлиги, солиқ юкининг
юқорилиги, ташқи иқтисодий алоқалар, ички хўжалик алоқалари, маҳсулотга
талаб, дебиторлар банкротлиги ва бошқаларни киритиш мумкин. Санаб ўтилган
омиллар хўжалик юритишнинг иқтисодий шарт-шароитларини белгилаш билан
бирга, кўп даражада монопол корхоналар фаолиятининг самарадорлигини ҳам
белгилаб беради. Шундай қилиб, монопол корхоналарнинг молиявий
натижасига жуда катта сондаги турли-туман ташқи омиллар таъсир қилади,
уларнинг келиб чиқиши ҳам турли хил табиатга эга. Уларнинг таъсири бевосита
ва билвосита бўлади.
Монопол корхоналар даромадига таъсир қилувчи ташқи омиллар:
- амалдаги солиқ ва монитар сиёсат;
- давлатдаги макроиқтисодий барқарорлик ва инфляция даражаси;
- худуддаги ижтимоий - иқтисодий ва эпидемиологик муҳит;
- хуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг таркиби ва мазмуни;
- давлатдаги илмий-техник инновацион мухит.
Ишлаб чиқариш омилларининг таъсири хўжалик юритувчи субъектнинг
асосий фаолияти – ишлаб чиқаришга боғлиқ. Улар ишлаб чиқариш
жараёнларининг хусусиятларида, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархи ва
рақобатбардошлигида,
истеъмолчилар
томонидан
унга
талабнинг
мавжудлигида намоён бўлади. Ишлаб чиқариш тусидаги омиллар гуруҳи
қуйидаги асосий элементларни ўз ичига олади: активларнинг таркиби, техник
натижаси, жисмоний ва маънавий эскириши, ишлаб чиқаришнинг илғор
14
технологияларидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш (таъминот ва сотувлар)
циклининг давомийлиги, маҳсулотни ишлаб чиқариш даврийлиги, унинг
таннархи, ишлаб чиқариш сарф-ҳаражатларининг даражаси, таркиби ва
тузилмаси, ишлаб чиқариш захираларининг ҳажми ва таркиби ҳамда уларнинг
айланувчанлиги, ўртача меҳнат унумдорлиги, ходимларнинг малакаси ва ва
бошқалар. малакаси ва ва бошқалар.
Молиявий натижаларни шакллантириш жараёни иқтисодиётнинг турли
тармоқларидаги корхоналарда ўзига хос хусусиятларга эга. Шундай бўлишига
қарамай, иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналарда фаолият
молиявий натижаларини аниқлашда ягона анъанавий усулдан фойдаланилади:
даромад – харажатлар = фойда (ёки зарар).
Бизнингча, “даромад” кўрсаткич билан хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятига ижобий хулоса бериб бўлмайди. Даромадга нисбатан харажатнинг
салмоғини ошиб кетиши салбий натижа ҳисобланади. Яъни, даромад билан
фойда кўрсаткичларини бир-биридан ажрата билиш мақсадга мувофиқдир.
Бундан келиб чиқиб, даромадга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин:
Даромад – бу хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг натижасида
активларни кўпайиши билан мажбуриятларни камайиши бўлиб, у активларни
сотилиши ёки хизматлар кўрсатилиши даврида намоён бўлади ҳамда
фаолиятининг ҳисобот даври учун молиявий натижалар ва солиқ базасини
аниқлашда асосий манба ҳисобланади”.
Монопол корхоналарнинг доромадига таъсир қилувчи кўрсаткичларни
таҳлил қилишнинг меъёрий асоси сифатида Ўзбекистан Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот
(иш, хизмат)лар ишлаб чиқариш харажатларининг таркиби ва молиявий
натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида”ги низом олинади. Ушбу
низомда фаолият алоҳида турлари бўйича даромадларнинг шаклланиш
кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш ва давр харажатлар таркибий тузилиши ҳамда
операцион харажатлар кўрсаткичлари келтирилган.
15
Монопол корхоналарда ҳам молиявий фаолият бўйича даромадлар ҳисоби
“Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар” номли 2-сон БҲМС,
“Лизинг ҳисоби” номли 6-сон БҲМС, “Молиявий инвестициялар ҳисоби”
номли 12-сон БҲМСлар билан тартибга солинади.
Ҳар қандай фаолиятнинг натижаси бўлгани каби, корхона фаолиятининг
натижаси ҳам мавжуд бўлади ва бу унинг фойда ва зарарларини акс эттиради.
Агарда бу ҳолатга илмий томондан баҳо берадиган бўлсак, бу унинг якуний
молиявий натижасидир.
Якуний молиявий натижа бухгалтерия ҳисобида 9900 - “Якуний
молиявий натижа” счётида ҳисобга олиб борилади. Ушбу счёт транзит бўлиб,
актив-пассив счёт характерига эга. Счётнинг дебетида зарарлар, кредитида эса
фойда акс эттирилади. Ушбу счётнинг дебет ва кредит оборотларининг фарқи
корхонанинг ҳисобот йилидаги молиявий натижасини, яъни солиқ тўлангунга
қадар бўлган фойдасини акс эттиради. Ҳисобот йилининг охирида 9810-
“Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар”, 9820 - “Бошқа солиқ ва
йиғимлар бўйича харажатлар” счётларида фойда (даромад)дан ҳисобланган
умумий сумма акс эттирилади.
Одатда, дивидендлар ҳисобот йили якунлари бўйича ҳисобланади. Бироқ
монопол корхоналари ҳар чоракда ва ярим йилда бир марта, агар бу жамият
уставида
таъқиқланмаган
бўлса,
жойлаштирилган
акциялар
бўйича
дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Йиллик
дивидендларни тўлаш санаси монопол корхоналари уставида ёки акциядорлар
йиғилиши қарори билан белгиланади.
8710 - “Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)”
счётида корхона фаолиятининг бутун ҳисобот йилидаги тақсимланмаган
фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олиб борилади.
8720 - “Тақсимланмаган
фойда
(қопланмаган
зарар)”
счётида
корхонанинг бутун фаолияти давомидаги зарар, дивидендлар бўйича тўловлар
ҳамда устав капиталига қайта инвестицияланган фойдани чегирган ҳолда соф
фойда суммасини ифодаловчи жамланган фойда ҳисобга олинади.
16
Ҳозирги
кунда
жаҳон
бухгалтерия
ҳисоби
тизимидаги
асосий
муаммолардан
бири,
хўжалик
юритувчи
субъектларнинг
молиявий
натижаларига таъсир этувчи асосий омиллардан бири бўлган ўз - ўзини
молиялаштиришни
ташкил
этишда
оқилона
усуллардан
фойдаланиш
ҳисобланади. Бундай муаммо ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам
долзарб ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу соҳада турли хил қарашларнинг
мавжудлиги ҳам бежизга эмас. Бу борада кўплаб назарий, илмий-амалий
тадқиқотлар олиб борилмасин, илмий-техника тараққиёти натижасида
муаммонинг ўрганилмаган янги қирралари юзага келмоқда. Улар орасида
республикамиз иқтисодиётининг асосини ташкил этувчи хўжалик юритувчи
субъектларнинг молиявий натижаларини тўғри аниқлаш, ортиқча солиқлардан
ҳимояланишнинг асосий манбаларидан бири бўлган харажатлар ҳисобини
тўғри ташкил этишда муваффақиятлар билан бир қаторда баъзи бир муаммолар
ҳам мавжуд.
“Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал
асоси” номли халқаро стандартда “Даромад активларнинг келиб тушиши ёки
кўпайиши ёхуд мажбуриятларнинг камайиши шаклида иқтисодий нафнинг
ҳисобот даврида ўсиш ва ушбу ўсиш капитал эгаларининг капиталга
қўйилмалари билан боғлиқ бўлмаган кўпайиш”
12
сифатида таърифланган.
Даромад тушунчаси одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад ва бошқа
даромадларни ўз ичига олади.
Даромадни ҳисобга олишдаги асосий масала бўлиб ушбу даромад қачон
тан олиниши кераклигини аниқлаш ҳисобланади. Даромад келгуси иқтисодий
наф тадбиркорлик субъекти томонидан олиниши эҳтимоли мавжуд бўлганида
ва ушбу наф ишончли даражада баҳоланиши мумкин бўлганда тан олинади.
Мазкур стандарт ушбу мезонлар бажариладиган шу боис, даромад тан
олинадиган ҳолатларни белгилайди. У, шунингдек, ушбу мезонларни қўллаш
бўйича амалий кўрсатмаларни беради. Ушбу Стандарт қуйидаги операция ва
12
МҲХСКнинг “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асоси” БҲХСК томонидан
2001 йилда қабул қилинган.
17
ҳодисалар
натижасида
ҳосил
бўладиган
даромадни
ҳисобга
олишда
қўлланилиши керак:
- товарларни сотиш;
- хизматларни кўрсатиш;
- бошқа томонлар тадбиркорлик субъектининг фоизлар, роялти ва
дивидендлар
кўринишидаги
даромадларни
келтирадиган
активларидан
фойдаланиши.
Асосий хўжалик фаолиятидан даромад фақат хўжалик жараёнлари билан
боғлиқ бўлган иқтисодий наф хўжалик юритувчи субъект томонидан
олинадиган тақдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган суммани
ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма
ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг
ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
13
Демак, рисклар бўйича харажатлар мажбурий бўлмаган ҳолда амалга
оширилиши, унинг бухгалтерия ҳисобини ҳам ихтиёрий равишда ташкил этиш
тартибини келтириб чиқаради. Бунда хўжалик юритувчи субъектлар
ўзларининг ҳисоб сиёсатларида рисклар бўйича харажатларни гуруҳлаш,
ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби, уларни ҳисобга олувчи ишчи
счётлар
тизимининг
таркиби
ҳамда
уларнинг
боғланиш
тартибини
кўрсатишлари шарт.
Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган
харажатлар, харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига ҳисобдан
чиқарилади. Келгуси давр харажатларини жорий харажатларга ҳисобдан
чиқариш ўрнатилган муддат давомида ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми
ёки миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз ҳам келгуси давр харажатлари
натижасини ва кечиктирилган даромад (фойда) солиғи базасини аниқлашда
монопол корхоналарнинг ишчи счётлар тизимида 9060 - “Кечиктирилган
13
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 2-сонли «Асосий хўжалик
фаолиятидан тушган даромадлар» номли миллий стандарти. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги
томонидан 1998 йил 26 августда 483-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
18
даромадлар” счётидан фойдаланишни таклиф қиламиз. Чунки, амалдаги
хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия
ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқномадаги счётлар режасининг
“Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши” номли бешинчи
қисмида
14
“Кечиктирилган даромадлар” ўз аксини топмаган. Фақат 9700 –
“Фавқулоддаги фойда (зарар)лар”ни ҳисобга олувчи счётлар кўрсатилган.
Лекин, 3100 – “Келгуси давр харажатлари” счётлари кўрсатилган. Биз таклиф
қилаётган ушбу счёт транзит бўлиб, пассив характерга эга. Уларнинг кредит
оборотида тегишли манбалар ҳисобидан молиявий фойданинг кўпайиши, дебет
оборотида эса уларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. 9060 -
“Кечиктирилган даромадлар” счёти асосан 3100 – “Келгуси давр харажатлари”
билан боғланади.
Агар келгуси давр харажатлари содир бўлса Д
Т
3100 - Келгуси давр
харажатлари счётлари К
Т
- Харажатлар счётлари. Келгуси давр даромадлари
сифатида тан олиниб турилса, Д
Т
3100 – “Келгуси давр харажатлари” счётлари
9060 - “Кечиктирилган даромадлар” бўйича бухгалтерия ёзуви берилади.
Агар ҳисобот даврининг якунида келгуси давр даромадлари ҳақиқатда
фойда сифатида тан олинадиган бўлса, Д
Т
9060 - “Кечиктирилган даромадлар”
К
Т
9910 - “Якуний молиявий натижа” счёти бўйича бухгалтерия ёзуви
берилади. Агар зарар сифатида тан олинса, Д
Т
9910 - “Якуний молиявий
натижа” счёти К
Т
9060 - “Кечиктирилган даромадлар” счётлари бўйича
бухгалтерия ёзуви берилади.
Шу ерда ўринли бир савол туғилиши мумкин, 9700 – “Фавқулоддаги
фойда (зарар)лар”ни ҳисобга олувчи счётлар билан муаллиф таклиф этаётган
9060 - “Кечиктирилган даромадлар” счётининг қандай фарқи бор? Бизнинг
фикримизча, 9700 – “Фавқулоддаги фойда (зарар)лар”ни ҳисобга олувчи
счётлар молиявий натижани акс этирувчи счётлар ҳисобланади. Таклиф
этилаётган 9060 - “Кечиктирилган даромадлар” счёти маълумотлари ҳали
14
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни
қўллаш бўйича йўриқнома” номли 21-сонли БХМС.
19
молиявий натижа эмас, у транзит счёт бўлиб, фақат 3100 – “Келгуси давр
харажатлари” счётларини вақтинча ёпиб туриш учун очилади.
Юқорида келтирилган таклиф асосида монопол корхоналарида ўзларининг
хусусиятидан келиб чиқиб, Ўзбeкистон Рeсpубликаси Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 5 фeвралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар
ва хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг
“Корхона умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижаси” номли бандга
қўшимча киритишни мақсадга мувофиқ
деб топдик:
|