Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

Амалдагиси 
Таклиф этилади 
УФФ = АФФ + МД – МХ. 
Бу ерда: УФФ - умумхўжалик 
фаолиятидан олинган фойда; 
МД - молиявий фаолиятдан 
олинган даромадлар; 
МХ - молиявий фаолият 
харажати. 
УФФ = АФФ + МД – МХ + КД – КДХ. 
Б
у
ерда: УФФ – умумхўжалик 
фаолиятиданолинган фойда; 
МД - молиявий фаолиятдан
олингандаромадлар; 
МХ - молиявий фаолият харажат; 
КД- кечиктирилган даромадлар; 
КДХ- келгуси давр харажати. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхона умумхўжалик фаолиятининг 
молиявий натижасини аниқлашда биз томондан таклиф этилган 9060 - 
“Кечиктирилган даромадлар” ва шунингдек, “Бухгалтерия ҳисобининг миллий 
стандартининг 21-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик 
фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича 
Йўриқнома”
 
номли стандартда келтирилган
 
3100 - “Келгуси давр харажатлари” 
счёти маълумотлари ўз аксини топиши керак. 
Маҳаллий ва халқаро бухгалтерия ҳисобининг афзалликларига бўлган 
услублари ва усулларидан фойдаланган ҳолда ислоҳотларни амалга ошириш 
билан молиявий ҳисоботни халқаро стандартларига ўтиш бугунги куннинг 
долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бу, бир томондан, режалаштириш, 


20 
тартибга солиш, молиявий таҳлил ва назорат қилишнинг ахборот таъминотида 
муваффақиятли иштирок этиш ва маъмурий фаолиятнинг тезкор молиявий 
маълумотлардан фойдаланиш имконини беради. Янги тараққиёт тизимининг 
маъноси, асосан, мамлакат томонидан белгиланган ва ишлаб чиқилган ҳуқуқий-
меъёрий ҳужжатлар асосида хўжалик юритувчи суъектларга мавжуд 
муаммоларни ҳал қилишда мустақил эркин ҳисоб сиёсатини юритиш билан 
белгиланади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартининг 15- сонли 
“Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум” номли стандартида даромадга 
шундай таъриф берилади: “Капитал иштирокчилари бадаллари билан боғлиқ 
бўлмаган хусусий капиталнинг ошишига олиб келадиган, ҳисобот даврида 
активлар келиб тушиши ёки яхшиланиши ёки мажбуриятларнинг камайиши 
шаклидаги иқтисодий нафнинг ўсишидир”.
15
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган 
фойдасини (қопланмаган зарар)” қачон молиявий натижа сифатида тан оламиз. 
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартининг 15- сонли сандартига асосан 
ҳисобот даврида активлар келиб тушишидир. Ўзбекистон Республикаси 
бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 2-сонли “Асосий хўжалик 
фаолиятидан тушган даромадлар” номли стандартига кўра асосий хўжалик 
фаолиятидан даромад жорий нархларда олинган ёки олиниши керак бўлган 
тушум (тўлов) қиймати бўйича баҳоланади. Кўпчилик ҳолларда тушум пул 
маблағи ёки унинг эквивалентлари шаклида бўлади. 
Шу ерда ўринли бир савол туғилади, тақсимланмаган фойда (зарар) 
суммаси қайси ҳисобот даврнинг молиявий натижаси, у молиявий ҳисоботларда 
қандай акс эттирилади? Ҳозирда, молиявий ҳисоботнинг 1-шакли бухгалтерия 
баланси пассив томони биринчи бўлимининг “Ўз маблағлари манбалари 
(Капитал)” 450 – сатрида “Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” номи 
билан кўрсатилади. Унинг ҳисоби эса ҳисобот даврида аниқланган якуний 
молиявий натижа тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) счётига 
ўтказилди. Агар фойда суммаси сифатида ўтказилса, Д
Т 
9910 - “Якуний 
15
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари. IFRS Foundation. 


21 
молиявий натижа” счёти К
Т 
8710- “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган 
фойдаси (қопланмаган зарар)” счёти бўйича, агар зарар суммаси сифатида 
ўтказилса, Д
Т 
8710 - 
“Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси 
(қопланмаган зарар)” счёти К
Т 
9910 - “Якуний молиявий натижа” счёти бўйича 
бухгалтерия ёзувларида кўрсатилади. Лекин, молиявий ҳисоботнинг 2-сонли 
шакли Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда “Тақсимланмаган фойда 
(копланмаган зарар)” ўз аксини топмаган. 
Бизнинг фикримизча, бухгалтерия молиявий ҳисоботларининг 2 – шакли 
“Молиявий натижалар тўғрисидаги” ҳисоботи таркибига “Ҳисобот даврида 
тақсимланган 
фойда 
(копланган 
зарар)” 
ҳамда 
“Ҳисобот 
даврида 
тақсимланмаган фойда (копланмаган зарар)” номли моддани киритиш таклиф 
этилди. Чунки, ҳисоботда ҳисбот даврида тақсимланган фойданинг (қопланган 
зарарнинг) аниқ суммаси кўрсатилмаган. Холбуки, бу кўрсаткич хўжалик 
юритувчи субъектларнинг ҳисобот давридаги фаолиятига баҳо беришда мухум 
аҳамиятга эга. Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган 
зарари) ҳам ҳисобот даврининг молиявий натижаси ҳисобланади лекин, бу 
кўрсаткич ҳисобот даври учун тузиладиган молиявий ҳисоботда ўз аксини 
топмаган. Фақат, келгуси давр учун тузилган бухгалтерия балансида бош 
қолдиқ сифатида кўрсатилади холос.

Download 8,84 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Iqtisodiyotni raqamlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi, iqtisodiy tahlil va auditni xalqaro standartlar asosida rivojlantirish muammolari va istiqbollari

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish