• Туркий халқлар адабиёти
  • Турк адабиёти
  • ХХ аср охири ва ХХI аср жаҳон адабиёти




    Download 0.99 Mb.
    bet9/70
    Sana09.01.2024
    Hajmi0.99 Mb.
    #133190
    TuriУчебное пособие
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   70
    Bog'liq
    portal.guldu.uz-JAHON VA TURKIY XALQLAR ADABIYOTI o’quv-uslubiy majmua
    Ergashev , 7 sinflar-uchun-oylik-testlar, 7-1, 7-1matematika, 7-algebra, paygambarlar tarixi 1 ziyouz com, Arxivlangan fayl, Emotsional holatlar Qurbonova Iroda(PSIXOLOGIYA), Transport masalasi, 2, Mustaqil ish115, oneID, Loyhalashtirish, Taqdimot (4), Loyhalashtirish kitob
    ХХ аср охири ва ХХI аср жаҳон адабиёти

    Географияси, муаммолари ва ўзига хослиги. Санъат ва адабиётнинг асосий вазифаси масаласи. Анъанавий реализм ва новаторлик. О.Конт ва И.Тэннинг позитивизм фалсафаси. Э.Золя ва ака-ука Гонкурлар натурализми. Декадентлик адабиёти. Импрессионизм,символизм, модернизм. Модернизм йўналишлари: экспрессионизм, дадаизм, кубизм, футуризм, абстракционизм, сюрреализм. Сюрреализм эстетикаси. Кафка ижоди. Ж.П.Сартр ва экзистенциализм. Камю ва абсурд фалсафаси. Модернизм ва ХХ аср Шарқ адабиёти




    Туркий халқлар адабиёти

    Туркий халқлар тўғрисида умумий маълумот. “Турк”, “туркий” сўзларининг шарҳи. Ўзбек, турк, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, туркман, қорақалпоқ, уйғур, татар ва бошқа туркий халқларнинг жаҳон маданияти, илм-фани тараққиётидаги ўрни.


    Туркий халқлар адабиёти тарихининг асосий босқичлари. Туркий халқлар фольклори. Туркум достонлар. Достонларда вариантлилик. Қаҳрамонлик, ишқ-муҳаббат мавзусидаги достонлар. Туркий халқлар адабиётининг муштарак жиҳатлари. Туркий халқлар адабиётида таржимачилик. Туркий халқлар адабиётида Шарқ адабиёти анъаналари. Сайёр сюжетлар. Диний ва дунёвий адабиёт. “Алпомиш”, “Манас”, “Қўрқут Ота китоби”. “Гўруғли” туркум достонлари. Туркий халқларнинг қадимий ёзма ёдгорликлари. Ўрхун-Энасой ёдгорликлари. “Девону луғотит турк”, “Қутадғу билиг”. “Авесто” – зардўштийлик китоби. Ислом дини ва туркий халқлар адабиёти. Туркий халқлар адабиётида Шарқ адабиёти анъаналари. Турк, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, туркман адабиётидаги сайёр сюжетлар. Туркий халқлар адабиётида таржимачилик.


    Турк адабиёти

    Турк халқи тўғрисида умумий маълумот. Турк фольклори ва ёзма адабиёти. Турк адабиёти тарихини даврлаштириш: ўрта асрлар турк адабиёти, усмонли турк адабиёти, танзимот даври турк адабиёти, XIX аср охири –XX аср 20–йиллари турк адабиёти, янги давр турк адабиёти, замонавий турк адабиёти.


    XI–XVIII асрлар турк адабиёти. Мавлоно Жалолиддин Румий (1207-1279) ҳаёти ва ижоди. “Маснавийи маънавий”, “Ичингдаги ичингдадир”, “Мажолиси сабъа”. Юнус Эмро (1240-1320) ижоди.
    Танзимот даври. Турк маданиятига Европа маданиятининг таъсири. Таржималар. Номиқ Камол, Абдулҳақ Ҳамид Тархон, Аҳмад Мидҳат, Тавфиқ Фикрат, Холид Зиё Ушақлагил ижоди. XX аср турк адабиёти. Меҳмед Эмин Юрдақул, Меҳмед Акиф Эрсой, Умар Сайфидин, Зиё Кўкалп ижоди. Рашод Нури Гунтекиннинг “Чолиқуши”, “Тамға”, “Яшил кеча” романлари. Нозим Ҳикмат шеърияти. “Инсон манзаралари”, “Қон гапирмас” асарлари. Яшар Камолнинг “Инжа Мамад”, “Илонни ўлдирсалар” асарлари. Азиз Несин ижоди. Ўрхун Памуқ ижоди.



    Download 0.99 Mb.
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   70




    Download 0.99 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ХХ аср охири ва ХХI аср жаҳон адабиёти

    Download 0.99 Mb.