• Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
  • Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
  • Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги




    Download 0.99 Mb.
    bet6/70
    Sana09.01.2024
    Hajmi0.99 Mb.
    #133190
    TuriУчебное пособие
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
    Bog'liq
    portal.guldu.uz-JAHON VA TURKIY XALQLAR ADABIYOTI o’quv-uslubiy majmua
    Ergashev , 7 sinflar-uchun-oylik-testlar, 7-1, 7-1matematika, 7-algebra, paygambarlar tarixi 1 ziyouz com, Arxivlangan fayl, Emotsional holatlar Qurbonova Iroda(PSIXOLOGIYA), Transport masalasi, 2, Mustaqil ish115, oneID, Loyhalashtirish, Taqdimot (4), Loyhalashtirish kitob
    Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги

    Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги - тилшунослик, ўзбек халқ оғзаки ижоди, тарих, эстетика, фалсафа, психология, социология каби фанлардаги умумий қонуниятлар билан боғлиқлиги кузатилади.


    Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологиянинг турли методлари орқали ўтказилади.


    Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

    Талабаларда адабиётшунослик фани бўйича билимларни шакллантириш, бадиий асарларни илмий-эстетик таҳлил қилишга доир муайян билимга эга бўлиш ва уларни амалиётда татбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён бевосита адабий-илмий, маънавий-маърифий соҳаларда амалий аҳамият касб этади.




    Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва
    педагогик технологиялар

    Жаҳон ва туркий халқлар адабиёти фанини ўзлаштиришда ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулот, семинар машғулотлари шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил таълим сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, техник воситалардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва семинар машғулотлари замонавий педагогик технологиянинг “мунозара”, “ақлий ҳужум” сингари методлари орқали ҳамда слайдлар намойиши билан ўтказилади.




    Асосий қисм


    Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

    Жаҳон ва туркий халқлар адабиёти – инсоният маданиятининг муштарак бир бўлаги.


    Жаҳон ва туркий халқлар адабиёти қадимий тарихи. Жаҳон ва туркий халқлар фольклори ва ёзма адабиёти тўғрисида маълумот.
    Жаҳон ва туркий халқлар адабиёти тарихининг асосий тамойиллари ва уни даврлаштириш. Жаҳон ва туркий халқлар адабиётининг Шарқ ва Ғарб адабиётига таъсири.
    Жаҳон адабиёти ва туркий халқлар адабиёти фанининг мақсади-қадимги юнон, Рим, ҳинд, инглиз, француз, испан, итальян, немис, турк, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, туркман халқлари адабиёти тўғрисида муайян тушунча бериш. “Илиада”, “Одиссея”, ”Рамаяна”, “Маҳобхорат”, «Манас», «Алпомиш», «Гўрўғли», «Қўрқут ота китоби» сингари халқ достонлари, Гомер, Эсхил, Софокл, Эврипид, Ғарб Уйғониш даври, Маърифатчилик даври адабиёти намояндалари, Бальзак, Стендаль, Золя, Мопассан, Флобер, Гёте, Пушкин, Лермонтов, Достоевский, Толстой каби Европа адабиёти вакиллари, Аҳмад Яссавий, Низомий Ганжавий, Жалолиддин Румий, Абай, Мухтор Авезов, Чингиз Айтматов, Махтумқули сингари туркий адиблар ижодини ўрганиш.
    Жаҳон ва туркий халқлар адабиёти фанининг тарих, фалсафа, эстетика, санъатшунослик каби фанлар билан чамбарчас боғлиқлиги.
    Жаҳон ва туркий халқлар адабиёти фанининг Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда ўрганилиши.



    Download 0.99 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




    Download 0.99 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги

    Download 0.99 Mb.