1. Махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд этиш техника воситалари;
2. Кўчма фоторадар;
3. Мобил комплекслар ёрдамида аниқланиши назарда тутилганлиги.
Шунга қарамасдан, Фаргона вилояти ИИБ ЙХХБ МАИ инспектори DAVIDOV RAXMATJON XUDOBERGANOVICH аниқланган ҳолатларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 276, 277-моддалари талаблари бўйича синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама, холисона баҳо бермасдан қарор қабул қилди.
Чунки, ҳуқуқбузарлик 1-турдаги махсус мослама, яъни махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёрдамида аниқланган тақдирда, юқорида таъкидланган Низомнинг 37-бандига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилмасдан, ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади ва ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 309-1-моддаси талабларига мувофиқ чиқарилган бўлар эди.
Ваҳоланки, ҳуқуқбузарлик 3-турдаги махсус мослама, яъни мобиль комплекс (MultaRadar) ёрдамида аниқланган экан, демак, Низом талабларига кўра мобиль комплекслар ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириш лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 307-моддасида “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс): маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 321-моддасининг 2-қисмида “.....маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши” маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни бекор қилишга асос бўлади деб кўрсатилган.
Фаргона вилояти ИИБ ЙХХБ МАИ инспектори DAVIDOV RAXMATJON XUDOBERGANOVICH қарор қабул қилиш вақтида МЖтКнинг 309'- моддаси талабларига зид равишда яъни “......махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақам белгиси билан туширилган тасвири;” бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Давлат рақам белгиси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тартибга солинган бўлиб у ерда: III тип — рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жисмоний шахсларнинг автомобилларига берилиши, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда бўлиши, чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, юқорида кўрсатилган RA24752609074-сонли жарима солиш тўғрисидаги қарорда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тартибга солинган давлат рақам белгисида бўлиши керак бўлган Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари кўринмаслигини ҳам кўришингиз мумкин.
Ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларини тасдиқловчи факт фотосурат, юқоридаги Низомнинг 31-бандига асосан кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланган ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништирганлиги ёки ҳуқуқбузар баённома билан танишишдан бош тортганлиги тўғрисида икки нафар холислар иштирокида тузилган далолатнома шубҳа остида қолганлиги сабабли ҳамда буларни бартараф этишнинг имкони йўқлигини инобатга олиб маъмурий ишни МЖтКнинг 271-моддасининг 1-бандига асосан тугатиш лозим деб ҳисоблайман.
Юқоридагиларга асосан, Суддан Фаргона вилояти ИИБ ЙХХБ МАИ инспектори ________________________________ томонидан Ўз. Рес.МЖтКнинг 128-3-моддаси 1-қисмига асосан 340 000 сўм миқдорида жарима белгилаш тўғрисидаги
2024 йил 23 февраль кунидаги RA24752609074-сонли қарорини бекор қилишингизни ва Ишни менинг иштирокимсиз кўриб чиқишингизни сўрайман.
Илова: 2024 йил 23 февраль кунидаги RA24752609074-сонли қарор, Паспорт нусҳаси.
Аризачи _______________
|