• КОРХОНАЛАРНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТИПЛАРИ ВА ТУРЛАРИ
  • ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ




    Download 152 Kb.
    bet3/6
    Sana05.05.2023
    Hajmi152 Kb.
    #56880
    1   2   3   4   5   6
    Bog'liq
    Korxonani boshqarishning tamoyillari, shakllari va uslublari
    Bank ishi. Darslik
    ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ

    Амалдаги корхонани қайта ташкил этиш янги мақсадга эришишнинг бир йўли ёки олдинги ишдаги жиддий хатоларни тузатиш имконияти бўлиши мумкин. Шундай вазиятлар бўладики, тугатиш ўрнига қайта ташкил этиш амалга оширилади. Бунга сабаб банкротлик тартиботининг мақсадга номувофиқлиги ва асосий активларни сақлаб қолиш имкониятидир. Шунингдек, меҳнат жамоасининг асосини сақлаб қолишнинг, шу билан бирга барчасини янгидан бошлашнинг энг оғриқсиз усулидир.


    Тижорат корхоналарини қонун ҳужжатларига кўра қайта ташкил этиш Фуқаролик кодекси (49-модда), “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (92-97-моддалар), “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун (49-54-моддалар) ва “Хусусий корхоналар тўғрисида”ги Қонун (28-модда) билан тартибга солинади.
    Юридик шахсни қайта ташкил этиш – бу жараённи кўпроқ тартибга соладиган норматив ҳужжатларнинг анча кенг тушунчаси.
    Ўз мазмунига кўра қайта ташкил этиш – бу корхонанинг мажбурият ва ҳуқуқлари бошқа ташкилотга ўтиши билан кузатиладиган тугатилишидир. Бу чора бир ёки бир нечта янги вужудга келадиган, қайта ташкил этилган юридик шахснинг мулкий ва бошқа ҳуқуқлари, шунингдек мажбуриятларини “мерос” қилиб оладиган корхоналарнинг вужудга келишига олиб келади.


    Муҳим!

    Ташкилот турини, масалан, давлат ташкилотини тижоратга, тижорат ташкилотини унитарга ўзгартириш қайта ташкил этиш ҳисобланмайди.



    Корхонада ишлаб, сиз унинг вақт ўтиши билан сезиларли ўзгаришларни бошидан кечиришини кўрасиз: ишлаб чиқариш ҳажмининг камаяди ёки кўпаяди, фаолият ихтисослиги ўзгаради, бошқарув структураси ўзгаради. Бунинг барчаси янгиликлар киритиш заруратини келтириб чиқаради. Агар корхона норентабел бўлса, унда ҳам бирон-бир ўзгариш қилиш керак. Компания раҳбарияти томонидан қўйилган дастлабки мақсадлар амалга ошиб бўлган бўлса, янги босқичга ўтиш вақти келди, бу сотув бозори ва ваколатларнинг кенгайиши, ҳамкорлар билан муносабатларнинг ривожланиши билан ҳамоҳанг. Шундай ҳолатлар бўладики, ташкилий-ҳуқуқий шакл қонун ҳужжатларида белгиланган форматга мос келмай қолади. Ушбу ҳолларнинг ҳар бирида қайта ташкил этиш каби тактик чоралар ёрдам бериши мумкин.
    Қайта ташкил этиш корхона ҳаётига ижобий ўзгаришлар билан бирга салбий ўзгаришларни ҳам олиб келиши мумкин. Лекин, ҳар қандай ҳолда ҳам шакл ва структурани ўзгартириш юридик тусдаги кўплаб қийинчиликлар билан боғлиқ. Буни сиз ҳал этишингизга тўғри келади.
    Қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилганда раҳбариятга бунинг нечоғлик таваккал тадбир эканлигини тушунтиринг, ахир бу ягона тартиботли эмас, балки кўп босқичли жараён, бунга нафақат таъсисчилар, балки бошқа кредиторлар ҳам алоқадор.

    КОРХОНАЛАРНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТИПЛАРИ ВА ТУРЛАРИ




    Download 152 Kb.
    1   2   3   4   5   6




    Download 152 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСИ

    Download 152 Kb.