1-расм. Тажриба қурилмасининг схемаси.
Чўқланма лампадан таралаётган оқ ёруғлик конденсатор орқали
монохраматорнинг кириш тирқишига тушади. Монохраматор призмаси оқ
ёруғликни спектрга ажратади. Натижада, монохраматорнинг чиқиш тирқишидан
спектрнинг тор интервалида ётувчи ёруғлик чиқади. Прибор марказида жойлашган
столчага ўрнатилган призмани бураш йўли билан монохроматорнинг чиқиш
тирқишига спектрнинг керакли соҳаси йўналтирилади. Шундай қилиб
монохраматорнинг чиқиш тирқишидан кейин жойлаштирилган фотоэлемент
монохраматик ёруғликка яқин бўлган ёруғлик билан ёритилади.
Монохраматорнинг кириш тирқишини ёритувчи оддий чўғланма лампанинг
(220 В, 100Вт) ясси ёйсимон спирали вертикал холда махсус ғилофга
маҳкамланади.
Асбобнинг ёруғликни спектрга ажратувчи призмаси жойлаштирилган
столчасини айлантирувчи барабан градусларда калибрланган бўлиб, градус
бўлинмалардан тулқин узунликка махсус график орқали ўтилади.
Фотоэлементга R реостат ёрдамида 20 В
атрофида кучланиш берилади, бу
ҳолда у тўйиниш фототоки режимида ишлайди. Фототок катталиги
микроамперметр ёрдамида ўлчанади.