Реостат ёрдамида кучланиш катталигини 20 В га
етказиб, фотоэлемент
занжиридаги К калит уланади.
Монохроматор кириш тирқиши затвори очилиб, микроамперметр шулали
кўрсатгичининг оғиши кузатилади. Тирқиш кенглаги бир оз ўзгартирилиб, бу оғиш
50-60 бўлинмага етказилади.
Монохроматорнинг
барабани
асталик
билан
айлантирилиб
микроамперметрнинг кўрсатиши кузатилиб борилади.
Барабан монохроматор
тирқишидан чиқаётган ёруғлик тўлқин узунлиги ортиб борадиган йўналишда
айлантирилади. Барабан градус бўлинмасининг ортиши ёруғлик тўлқин
узунлигини ортишини кўрсатади. Тўлқин узунлиги ортган сари фототок кучи
камайиб боради ва унинг 12-15 марта камайиши фотоэффект ходисасининг
тўхтаганлигини билдиради. Фототок кучининг бундай камайишига тўғри келувчи
барабаннинг кўрсатиши ёзиб олинади ва графикдан тўлқин узунлиги аниқланади.
Шу йўл билан аниқланган ёруғликнинг тўлқин узунлиги берилган фотокатод
учун фотоэлементнинг қизил чегараси бўлади.
Барабан кўрсатишини бошланғич холати 2450
0
га қайтариш йўли билан
фотоэффект қизил чегараси бир неча бор аниқланади ва ҳар сафар
0
графикдан
топилиб, унинг ўртача қиймати ҳисобланади.
(2) формула ёрдамида электронларнинг чиқиш иши ҳисобланади ва
электронвольтларда ифодаланади.
Барча асбоблар то манбаидан узилади. Микроамперметр шкаласининг
переключатели “арретир” холатига ўтказилиб, асталик билан махсус ғилофга
жойлаштирилиб қўйилади.