Синов саволлари
1.
Ташқи фотоэффект қонунларини тарифланг
2.
Фотоэффектнинг қизил чегараси нима
3.
Эйнштейн квант назарияси бўйича фотоэффект табиатини, қонунларини
тушунтиринг
4.
Вакуумли фотоэлемент қандай тузилган
5.
Фотоэффект қизил чегарасини аниқлаш учун қўлланадиган қурилмани
тушунтиринг.
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ №6
СТЕФАН-БОЛЬЦМАН ДОИМИЙCИНИ АНИҚЛАШ
Ишдан мақсад:
Оптикавий пирометр ёрдамида юқори темпратураларни
ўлчаш ва Стефан-Больцман доимийлигини аниклаш.
Керакли асбоб ва жиҳозлар.
Оптикавий пирометр, чуғланма лампа, 5А га
мўлжалланган вольтметр, реостат,автотрансформатор, калит.
Ишнинг қисқача назарияси
Оптик пирометрия. Ёруғликнинг иссиқлик манбалари
Иссиқлик нурланиши қонунлари, қиздирилган ва ўз-ўзидан ёруғлик
чиқарадиган (юлдузлар) жисмларнинг температураларини аниқлашда қўлланилади.
Жисмлар ёритилганлиги спектрал зичлигининг температурага боғлиқлигини
қўллаган ҳолда жисм температурасини аниқлаш усулига
оптик пирометрия
дейилади.