|
Машиналарни тайёрлаш жараёнида йиғишниниг аҳамияти
|
bet | 2/3 | Sana | 12.12.2023 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #116755 |
Bog'liq ppt7 seminarОқим бўйича ййғиш
Оқим бўйича йиғиш деганда, йиғиш иши узлуксиз давом этадиган ва йиғилган тайёр маҳсулот маълум бир вақт оралиғида (такт) даврий равишда чиқишига айтилади. Оқим бўйича йиғиш усулини ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган объектни йиғишда қўллаш мумкин, шунинг учун оқим бўйича йиғиш иккита кўринишга бўлинади:
а)ҳаракатдаги стендда оқим бўйича йиғиш ёки ҳаракатдаги оқим бўйича йиғиш;
б)ҳаракатда бўлмаган стендда оқим бўйича йиғиш ёки ҳаракатда бўлмаган оқим бўйича йиғиш.
- Оқим бўйича йиғиш оммавий, йирик серияли ва серияли ишлаб чиқаришларда ҳамда оғир вазнли, йирик маҳсулотларни майда серияли ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Оқим бўйича ҳаракатдаги йиғиш. Оқим бўйича ҳаракатдаги йиғиш баъзида қўзғалувчан объект билан оқим бўйича йиғиш деб аталади, турли кўринишдаги ташувчи қурилмалар ёрдамида амалга оширилади:
а) ролангларда;
б) қўлда суриладиган рельсли ва юритмали рельсли араваларда;
в) электродвигатель ёрдамида ҳаракатланадиган, бир - бири билан бирлаштирилган ва аравали конвейер ҳосил қилинган рельсли араваларда;
г) тасмали, пластинкали ва осма айланма конвейерларда;
д) аниқ бир маҳсулот учун мосланган махсус йиғиш конвейерларида;
е)йикиладиган машина ўзининг ғилдирагида (масалан, вагон, локомотив) ёки вақтинча ўрнатилган ғилдиракларда ҳаракатланиши учун рельсли йўлларда;
ж) осма бир рельсли йўлларда;
з) каруселли столларда.
- Оқим бўйича ҳаракатдаги йиғиш қуйидаги тарзда амалга оширилади. Йиғиш жараёни бажариш учун кам ва тахминан бир хил вақт сарф бўладиган оддий операцияларга тақсимланади;
- ҳар бир дперация учун маълум иш жойи белгиланади ва маълум бир ишчи (ёки ишчилар гуруҳи) фақат битта операцияни бажаради. Ташувчи қурилма - конвейердаги маҳсулот ҳаракатланади; ишчи (ёки ишчилар гуруҳи) маҳсулот унинг (уларнинг) иш жойига келганда, ўзининг операциясини бажаради. Бунда маҳсулотни узатиш, яъни конвейернинг харакати узлуксиз ёки даврий - бир иш жойидан кейингисига танаффус билан узатиши мумкин.
- Иккинчи ҳолда, яъни маҳсулотни даврий равишда узатишда, операция ишчи томонидан конвейер тўхтатилган даврда бажарилади; тўхташ даври ҳар бир иш жойида операцияларни бажариш учун зарур бўлган вақтга мос келиши зарур; шундай қилиб, конвейернинг тўхташ вақти ва бир иш жойидан иккинчи иш жойига йиғиладиган маҳсулотнинг ҳаракатланиш вақти йиғиндиси ишлаб чиқариш тактининг қийматига мос келиши зарур.
- Конвейернинг ҳаракати узлуксиз ёки даврий бўлишини ишлаб чиқариш дастурининг кўламига, ишлаб чиқариш тактига, йиғиладиган маҳсулотнинг характерига, йиғиш операцияларининг иш ҳажми ва мураккаблигига қараб қабул қилинади.
- Масалан, автомобиль ва тракторсозликда бир хил турдаги машиналарни ишлаб чиқариш кўлами катта бўлганлиги сабабли конвейернинг узлуксиз ҳаракати қабул қилинади.
|
| |