|
Машиналарни тайёрлаш жараёнида йиғишниниг аҳамияти
|
bet | 1/3 | Sana | 12.12.2023 | Hajmi | 0,79 Mb. | | #116755 |
Bog'liq ppt7 seminar
7-MA’RUZA davomi.
MAShINALARNI YIG`ISh TEXNOLOGIYaSI
5.1. Mashinalarni tayyorlash jarayonida yig`ishninig ahamiyati
Машиналарни тайёрлаш жараёнида йиғишниниг
аҳамияти
- Йиғиш иши ишлаб чиқариш жараёнининг охирги босқичи бўлиб ҳисобланади. Бунда алоҳида детал ва қисмлардан тайёр маҳсулот йиғилади. Йиғиш ишининг сифати машиналарнинг ишлаш давридаги ишончлилигига ва чидамлилигига сезиларли таъсир этади.
- Йиғилган маҳсулот - машина алоҳида деталларини бир-бирига етарли аниқликда бириктирилмаса, агар бу деталлар берилган аниқликда тайёрланган бўлса ҳам улардан фойдаланиш даврида сифатли ва ишончли ишламайди. Шунинг учун машинасозликда йиғиш жараёнига катта аҳамият берилади. Бунга яна шуни қўшиш мумкинки, қишлоқ хўжалиги машинасозлигида маҳсулотни тайёрлаш умумий иш ҳажмининг 20 - 30% ини йиғиш иш ҳажми ташкил этади, бошқа машиналарда эса йиғиш иш ҳажми умумий иш ҳажмининг 40 - 60% гача боради.
Йиғиш ишларига сарф бўладиган вақтга детални тайёрлаш учун сарф бўладиган вақтнинг нисбати ҳамда йиғиш жараёнининг алоҳида босқичларига сарф бўладиган вақт ишлаб чиқаришнинг турига ва йиғиш усулларига боғлиқ. Йиғиш ишлари вақти механик ишлов бериш вақтининг тахминан қуйидаги фоизини ташкил этади:
- якка тартибли ва майда серияли ишлаб чиқаришда 40-50%;
- ўрта серияли ишлаб чиқаришда 30-35%;
- йирик серияли ишлаб чиқаришда 20—25%;
- оммавий ишлаб чиқаришда 20% дан оз
Йиғишнинг ташкилий шакллари
Йиғиш ишларининг ташкилий шаклларига кўра йиғиш иккита асосий турга бўлинади: стационар ва ҳаракатдаги.
Стационар йириш ишчилар гуруҳи (бригада) томонидан битта қўзғалмас жойда амалга оширилади, бу жойга барча детал ва узеллар олиб келинади.
Ҳаракатдаги йиғишда маҳсулот бир ишчи жойидан кейингисига ҳаракатланиб ўтади. Бу ишчи жойларида ишчи ёки ишчилар гуруҳи томонидан ҳар бир ўзгармас иш жойида битта такрорланувчи операция бажарилади, бунда ҳар бир иш жойида тегишли асбоб ва мосламалар мавжуд бўлиб, бу жойга ушбу операция учун зарур бўлган деталлар ва узеллар олиб келинади.
|
| |