Мавзу: «raqamli iqtisodiyot asoslari va kadrlar tayyorlashning asosiy yo’nalishlari»




Download 59,78 Kb.
bet12/27
Sana07.05.2021
Hajmi59,78 Kb.
#14371
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Жаҳон иқтисодий форумида эълон қилинган The Future of Jobs тадқиқоти маълумотларини ҳам келтириб ўтамиз, унга кўра,

2022 йилга келиб, «жаҳон меҳнат бозорида 2 миллион иш ўрни қўшилади, лекин 7,1 миллион иш ўрни йўқолиб кетади. Иш ўринлари интеллектуал ва юқори технологияли соҳаларда пайдо бўлади, иқтисодиётнинг реал секторида ва маъмурий ишлар соҳаларида эса қисқаради».3 Ҳисобот муаллифларининг ҳисоб-китобларига кўра, «2022 йил учун катта маълумотлар технологияси математика ва ҳисоблаш техникаси соҳасида иш ўринлари сонини 4,59%, бошқарув соҳасида 1,39%, молия секторида 1,34% ва сотувларда эса 1,25% оширади. Лекин худди шу катта маълумотлар соҳаси офис ходимлари иш ўринлари сонини 6,06% қисқартиради. Шу билан бир пайтда, буюмлар интернети компьютер ихтисосликларида бандликнинг 4,54%, лойиҳалаштириш ва муҳандислик ишланмалари бўйича 3,54% ўсишига олиб келади. Лекин шу омилнинг ўзи асбоб-ускуналарга техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича мутахассислар бандлигини йиллик 8%и, офис ходимларининг эса 6,2%и қисқартиради. Саноат соҳасида бандликка янги ишлаб чиқариш технологиялари ва 3D-босма (у иш ўринлари сони йилига 3,6% қисқартиради) ва анча камроқ даражада – роботлаштириш ва автоматик транспортни ривожлантиришга (бу эса иш ўринларини 0,83% қисқаришига олиб келади) кучли таъсир кўрсатади. Умуман олганда, бандлик маълумотларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, у мураккаб технологик жараёнларни бошқариш талаб қилинган жойларда ўсади ва кундалик зерикарли ҳамда малакасиз меҳнат улуши катта бўлган жойларда тушиб кетади».4



Download 59,78 Kb.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Download 59,78 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Мавзу: «raqamli iqtisodiyot asoslari va kadrlar tayyorlashning asosiy yo’nalishlari»

Download 59,78 Kb.