Сумалакнинг шифобахш хусусиятлари




Download 2.05 Mb.
bet80/89
Sana02.03.2022
Hajmi2.05 Mb.
#7812
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   89
Сумалакнинг шифобахш хусусиятлари. Биз сумалак деб номлайдиган тансиқ таомнинг келиб чиқиши, олис аждодларимизнинг ибтидоий йиғим-теримчиликдан деҳқончиликка ўтиш даврларига бориб тақалади. Тарихчиларимизнинг таъкидлашича бундан 3 минг йил илгари ҳам Ўрта Осиё халқлари ўртасида баҳорни кутиб олиш, қишлоқ хўжалик ишларини бошлаш арафасида энди униб чиққан кўм-кўк ўт-ўланлардан махсус таомлар тайёрлаб ейиш одати бўлган.
Табиийки сумалак сўзининг маъноси ва бу шифобахш неъматни тайёрлаш удумининг тарихий асослари кўпчиликни қизиқтиради. Буюк тилшунос Махмуд Қошғарий ўзининг «Девону Луғотит Турк» асарида ёзишича, «Сума» ивитилган буғдой номи. У қуритиб туйилади, сўнг ундан ўгра оши ва нон пиширилади. Шарбат қилиш учун ундирилган арпага ҳам «Сума» дейилади. Демак, «Сума»-ивитилган буғдой ёки арпа маъносини англатувчи қадимги туркий сўздир. Шу боисдан сумалак пишириш удуми Ўрта Осиёда яшаган туркий қавмлари орасида қадимдан кенг расм бўлган, деб хулоса чиқариш мумкин.
Айрим тарихчилар «Сумалак» форсча «Самоний»-буғдой майсаси сўзидан келиб чиққан, деб ҳам таъкидлашади. Шунингдек, «Сумалак» «Си малак» сўзидан олинган деган тахминлар ҳам бор. «Си малак-ўттиз пари, ўттиз фаришта» дегани.
Умар Ҳайём қаламига мансуб «Наврўзнома»-нинг арпага бағишланган бобида айтилишича, қадимги Эрон шоҳлари арпа майсасини яхшилик аломати сифатида эъзозлаганлар. Чунки арпа бошқа экинлардан барвақтроқ етилади. Ҳатто, «арпа қирқ кунда омбордан-омборга ўтади» деган нақл ҳам мавжуд экан.
Демак, сумалак пишириш удуми кузда рамзий маънода «уйқуга кетган» ўсимликлар дунёсининг эрта баҳорги кўкламда қайтадан уйғониш ҳақидаги қадимий халқлар қарашлари асосида келиб чиққан.
Сумалакнинг пайдо бўлиши чуқур маънога эга экан. Шу сабабли, уни тайёрлаш жараёни ҳам диққатга сазовордир. Сумалакнинг пайдо бўлиши тўғрисида қайғули афсоналар яратилган бўлсада, у хозирги кунда хурсандчилик маросими шаклида уюштирилади.
Сумалак тайёрлаш натижасида кишилар ҳам моддий, ҳам маънавий озиқ олишган. Сумалак пишаётганда момоларимиз, катта бувалару эналаримиз, қиз-жувонлар тўпланиб, ўйин-кулгу қилишган. Сумалак сайли маънавий ҳаётда муҳим ўрин тутиб, у қадимдан кишиларда бирдамлик, аҳиллик ҳиссини тарбиялаб келган. Чунки сумалак тайёрланадиган жойга барча кишилар бир ховучдан дон олиб келишган, биргаликда таом пиширишган, бир қозонда тайёрланган овқатдан баҳам кўришган.
Сумалакнинг инсон саломатлигига фойдаси жуда ҳам кўп. Улардан бири қуйидагича: Бир йигитнинг отаси оғир касал бўлибди. Уни даволаш учун табиб чақиришибди. Табиб касални кўрганидан сўнг: «Ҳар куни бир, ҳафтада бир, ойига бир, йилига бир»,-дебди. Ўғил табибга бу сўзларингизнинг маъносини тушунмадим дебди. Шунда табиб: Ҳар куни оғир ишдан кейин бир дам олиш, ҳафтасига бир марта ҳаммомга тушиш, ойига бир зиёратга бориш ёки сайилга чиқиш, йилда бир марта кўкдан тайёрланган таом-сумалакка тўйиш керак. Шунда одам касал бўлмайди. Отангиз буларга эътибор бермагани учун касал бўлган. Энди унга сумалак пишириб беринглар, зора тузалиб кетса, дебди. Уйдагилар сумалак пишириб, касалга едиришибди. Қария тузалиб кетибди.
Сумалак янги табиий озиқларга эҳтиёж кучайган «илик узилди» вақтида тайёрланган. Табиат ўзгариши, кунлар исиши даврида инсон организмида камқувватлик, беҳоллик, ҳатто, бош айланиши, кўз тиниши ҳоллари рўй беради. Авлодларимиз бунинг ҳам иложисини топишган. Улар дармон дориларга бой кўкатлар солинган таомлар ейишган. Жумладан, кўкат-ўсимликдан сумалак пишириш одатини яратишган. Яъни буғдой ундириб, уни келида туйиб шираси олинган; ёғ, ун қўшиб, оқсилга бой тансиқ таом тайёрлашган. Шу тарзда одамлар «илик узилди» мавсумидан осон чиқишган, яъни иқлим шароитга тез мослашишган, моддий ва маънавий қувват олишган.
Сумалак ҳам суюқ, ҳам қуюқ, ҳам каллорияли, ҳам парҳез таомдир. Табибларнинг айтишича, сумалак таркибида қонга жуда жуда тез сўриладиган монохарид моддаси бор. Сумалак таркибида оқсил ҳам азойи баданимиздаги миллиардларча хужайралар учун энг яхши озуқадир. Сумалакда соғу-бемор учун бирдай зарур бўлган «С» дармондориси бор. Бундан ташқари унда «токоферол» моддаси мавжуд. Бу нимранг ёғсимон модда женшен таркибида учрайдиган «Е» дармондорисининг айнан ўзгинасидир.
Сумалак гипертония касалига энг яхши даводир. У қон таркибини яхшилайди. Томирлар торайган бўлса, қонни суюлтиради. Ошқозон ва ичак йўллари фаолиятини кучайтиради. Иссиғи кўтарилган, қон босими ошган киши сумалак билан (2 кун) парҳез қилса, дарҳол ўзида яхши ўзгаришни хис қилади.
Шундай қилиб, сумалак илоҳий-мўжизавий тоам бўлиб, у кишининг овқатланишга бўлган эҳтиёжини қондириш билан бирга, унинг маънавий-руҳий ҳолатини ҳам яхшилайди. Сумалак муҳим ижтимоий-маънавий аҳамиятга эгадир. Ҳамманинг сумалак тайёрлаш учун бир қозон атрофида аҳил бўлиб жам бўлиши ва бу таомни бирга баҳам кўриши кишилар ўртасида бирдамлик, аҳиллик, меҳрибонлик каби инсоний фазилатларини тарбиялаган.


Download 2.05 Mb.
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   89




Download 2.05 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Сумалакнинг шифобахш хусусиятлари

Download 2.05 Mb.