Актуальные проблемы разработки информационных технологий и программных продуктов и их решения
Международная научно-техническая конференция «Практическое применение технических и
цифровых технологий и их инновационных решений», ТАТУФФ, Фергана, 4 мая 2023 г.
31
мақсадга эришиш имконини берувчи илмий жиҳатдан пухта асосланган
кўплаб илмий ечимлар, тавсиялар ишлаб чиқилган.
Саноатда иккиламчи газларни тозалашнинг қуруқ ва ҳўл
усуллари
мавжуд бўлиб, бу турдаги қурулмалар кичик гидравлик қаршилик ва
юқори иш унумдорлигига эга ҳисобланади.
Ҳўл усулда чанг ва газларни тозалаш қурулмаларининг
констуркциялари турлича бўлиб, бу қурулмалар ичида энг кўп тарқалгани
скрубберлардир. Скрубберларнинг ҳўл усулдаги бошқа қурулмаларга
нисбатан асосий авфзаллиги чиқнди сувининг қурулма потрубкаларига
тиқилиши ва тозалашда ҳосил бўладиган шламнинг қурулма деворларига
ёпишиб қолишга мойиллиги камроқ. Бундан ташқари агрессив,
температураси ҳамда оқим тезлиги юқори бўлган газларни тозалашда
самарадорлиги юқори ҳисобланади [1].
Шунинг учун чанг ва иккиламчи газларни суюқлик томчилари билан
тўқнашув эхтимолини ошириш учун
янги эффектив усулларни яратиш,
қурилма конструкциясини такомиллаштириш ёки ташқи энергия
таъсирини қўллаш керак бўлади [2].
Саноатда конструктив тузилиши турлича бўлган скрубберлар
ишлатилади. Бу турдаги скрубберлар ичидан фойдаланиш кўлами бўйича
тарелкали скрубберлар энг кенг тарқалаган қурилмалар ҳисобланади.
Тарелкали скруббер қурилмаси бундан олдинги илмий тадқиқот
ишларимизда ўрганилиб келинган. Ҳозирда скруббер қурилмаси ишчи
суюқликни пурковчи меҳанизми такомиллаштирилиб, бу бўйича
эксперементлар ўтказилмоқда [1].
Юқорида айтиб ўтилган суюқликни пурковчи меҳанизм қуйидагича
ишлайди. Чангланган ҳаво оқими шнекли таъминловчи вентилятор (1)
орқали чангли ҳаво йўналтирувчи қувурга (2) киради. Ҳаво йўналтирувчи
қувур ички қисми паралел равишда суюқликни
сепиб берувчи махсус
штуцер (3) билан жиҳозланган. Суюқлик пурковчи механизм хаво
йўналтирувчи қувурга перпендикуляр равишда туширилган суюқлик
қувурига(4) бириктирилган (1-расм).
Axborot texnologiyalari va zamonaviy dasturiy mahsulotlar ishlab chiqarishning dolzarb muammolari
Международная научно-техническая конференция «Практическое применение технических и
цифровых технологий и их инновационных решений», ТАТУФФ, Фергана, 4 мая 2023 г.