|
Modemning vazifasi nimadan iborat?
|
bet | 7/11 | Sana | 17.09.2024 | Hajmi | 1,11 Mb. | | #271469 |
Bog'liq SOLIQОлдинги таҳрирга қаранг.
Бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, уларни самарасиз фойдаланаётганлиги бўйича хулоса чиқарилган ойдан кейинги ойнинг санасидан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
(462-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари бўлган юридик шахслар, инвестицион лойиҳанинг амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулоса беришга ваколати бўлган ваколатли органнинг хулосаси чиқарилган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
(462-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан объектлар қурилишини (бундан жорий ва капитал таъмирлаш мустасно) бажарувчи юридик шахслар бундай қурилишга доир шартнома тузилган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
(462-модданинг ўн тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб импорт шартномаси тузилган ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади.
Ушбу Кодекс 461-моддаси иккинчи қисмининг 2, 4, 5, 9 ва 11-бандларида назарда тутилган шахслар тегишли рухсатномаларни (лицензияларни) олган ёки ўз фаолиятини бошлаганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади.
Қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари мавжуд бўлган тақдирда, улар кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни ёки ушбу ер участкасининг майдони ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
Оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахс бўлган оддий ширкат иштирокчиси оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича оддий шериклик шартномаси тузилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
Бозорлар ва савдо комплекслари, нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан, бюджет ташкилотлари эса ташкил топган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик хизматлари кўрсатиш учун шартнома тузилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади.
(462-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан ўн бешинчи — йигирманчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Солиқни тўлаш солиқ тўловчини қуйидагилардан озод этмайди:
ушбу Кодекс билан унинг зиммасига юклатилган солиқ агентининг мажбуриятларини бажаришдан;
агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳисобварақ-фактура тақдим этиш, харидларни ҳисобга олиш китобини ва сотишларни ҳисобга олиш китобини юритиш мажбуриятидан.
https://lex.uz/docs/4674902#4688905
7.Асосий воситаларга нималар киради?
Yer
Bino va inshootlar
Mashina va uskunalar
Transport vositalari
Tugallanmagan qurilish
8.Якка тартибдаги тадбиркорлар кимлар
Demak, yakka tartibdagi tadbirkorlik bu kichik kompaniya boʻlib, uning egasi uning xodimi ham boʻlishi mumkin (masalan, direktor yoki buxg alter lavozimini egallaydi). Ushbu tadbirkorlik shaklining eng muhim xususiyatlaridan biri shundaki, korxona egasi faqat bo'lishi mumkinbir kishi. Albatta, u boshqa kompaniyalar bilan kooperativlarda birlashishi mumkin, ammo barcha boshqaruv ishlari faqat bitta shaxsga tegishli. Shuningdek, yuzaga keladigan barcha ishlab chiqarish holatlari uchun faqat kompaniya egasi javobgardir.
9. Электрон ишончнома нима?
https://buxgalter.uz/uz/doc?id=57989_o%E2%80%98zbekiston_respublikasining_29_04_2004_y_611-ii-son_elektron_hujjat_aylanishi_to%E2%80%98g%E2%80%98risidagi_qonuni&prodid=1_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana
Электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
10. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти тизими қандай тузилган?
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
Ўзбекистон Ресупубликасида ижро этувчи ҳокимиятни Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
“Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига кўра, давлат қўмиталари раислари ҳам ҳукумат таркибига кириши белгилаб қўйилган.
Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилади. Қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, Президент фармон, қарор ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси мамлакатда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.
Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади. Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, халқаро муносабатларда тузилма номидан иш кўради.
Бош вазир номзоди парламент палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Бош вазир лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Қонунчилик палатасида кўриб чиқилади. Маъқуллаш учун Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.
Қонунчилик палатаси Президент томонидан тақдим этилган Бош вазир номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади.
Бош вазир лавозимига номзод Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.
Бош вазир номзоди унинг учун Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади.
12. Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчиларга нисбатан қандай жавобгарлик
2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинган 07.09.2021 й. ПФ-6307-сон Фармон 1-б.. Бироқ тадбиркорларга барибир жарима солишади. Вазиятни ДСҚда тушунтиришди:
– 2022 йил 1 январдан бошлаб 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун билан тасдиқланган СК 220-моддасининг янги таҳрири кучга кирди. Унда қуйидаги норма мавжуд эмас:
унга асосан солиқ ҳисоботларини СКда белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун ушбу солиқ ҳисоботлари асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим бўлган тўланмаган солиқ суммасининг кечиктирилган ҳар бир куни учун 1% миқдорида, бироқ кўрсатилган сумманинг 10%идан кўп бўлмаган миқдорда жарима қўлланилган. Бугунги кунда бу санкция қўлланилмайди.
Жаримадан ташқари илгари МЖТКнинг 175-моддасида белгиланган маъмурий жавобгарлик ҳам қўлланилган.
Энди эса СКнинг 220-моддасида қуйидагилар белгиланган:
солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади. Айнан – жарима солинади МЖТК 175-м. 2-қ.:
якка тартибдаги тадбиркорга – БҲМнинг 3 баравари миқдорида;
юридик шахснинг раҳбарига – БҲМнинг 10 баравари миқдорида.
Эътибор беринг
Бундай ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс ушбу бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган бўлса, у жавобгарликка тортилмайди МЖТК 271-м. 11-б..
|
| |