• IV БЎЛИМ. СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК 16-боб. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидалар
  • 107-модда. Жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги
  • 108-модда. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортишнинг умумий шартлари
  • Эслатиб ўтамиз, солиқни ўз вақтида тўламаганлик учун




    Download 1,11 Mb.
    bet8/11
    Sana17.09.2024
    Hajmi1,11 Mb.
    #271469
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    SOLIQ

    Эслатиб ўтамиз, солиқни ўз вақтида тўламаганлик учун, солиқдан ташқари пеня тўланади (уни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашга доир бошқа чоралар, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар).
    Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади. Пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган асосий ставкасининг 1/300 га тенг этиб қабул қилинади 
    13.Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибини бузганлик учун қандай жавобгарлик қўлланилади?
    IV БЎЛИМ. СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
    16-боб. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидалар
    106-модда. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушунчаси
    Солиқ тўловчининг ушбу Кодексда жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.
    107-модда. Жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги
    Жисмоний шахсларнинг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жавобгарлиги ўн олти ёшдан бошлаб вужудга келади.
    108-модда. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортишнинг умумий шартлари
    Ҳеч ким солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексда назарда тутилганидан бошқа асослар бўйича ва тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
    Ҳеч ким солиққа оид содир этилган айнан битта ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
    Агар жисмоний шахс содир этган солиққа оид ҳуқуқбузарликда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлмаса, бу ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексда назарда тутилган жавобгарлик келиб чиқади.
    Олдинги таҳрирга қаранг.
    Якка тартибдаги тадбиркор томонидан содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда қўлланилади.
    (108-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
    Юридик шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда, унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ва бошқа жавобгарликдан озод этмайди.
    Солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилиши уни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
    Шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунига қадар у солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор ҳисобланмайди. Жавобгарликка тортилаётган шахс ўзининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбсиз эканлигини исботлаши шарт эмас.
    Солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санкциялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кўп миқдордан ошиши мумкин эмас.
    (108-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
    Агар солиқ тўловчи биринчи иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар солиққа оид яна бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги иш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг аниқланса, ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича жарима қўлланилади. Бу ҳолда, суд томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича тайинланган жарима миқдорида биринчи қарор бўйича тўланган жариманинг суммаси ҳисобга олинади.
    (108-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан тўққизинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
    Агар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар қўлланилган шахс молиявий санкциялар қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида худди шундай ҳуқуқбузарликни такроран содир этмаган бўлса, у молиявий санкцияларга тортилмаган ҳисобланади.
    17. Солиқ назоратининг шаклларини айтиб беринг.

    Download 1,11 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 1,11 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Эслатиб ўтамиз, солиқни ўз вақтида тўламаганлик учун

    Download 1,11 Mb.