|
Национальная референс лаборатория республики узбекистан
|
bet | 4/4 | Sana | 20.05.2024 | Hajmi | 292,21 Kb. | | #245912 |
Bog'liq ERKINOV ABDUQODIR."АҚЛИЙ ҲУЖУМ"
МЕТОДИ
«Икки қисмли кундалик» Икки қисмли кундалик педагогик услуб бўлиб, ёзма нутқни ривожлантиради. Бу услуб ўқиб чиқилган мавзу бўйича тушунчаларни шахсий тажриба билан боғлашга имкон беради. Мақсад: ўрганилаётган мавзуга қизиқиш уйғотиш, ёзма нутқни ривожлантириш. Амалга ошириш босқичлари: - 1-босқич. талабаларга олдиндан тайёрлаб қўйилган матн ўқиш учун таклиф этилади.
- 2-босқич. Ҳамма матн билан танишганига ишонч хосил қилиб, дафтарни вертикал чизиқ билан иккига бўлиши сўралади.
- 3-босқич. талабаларга, дафтарни чап томонига муаллиф цитаталар (ғоялари, фикрлари)ни ёққанларини (ёки ёқмаганларини) ёзишлари айтилади.
- 4-босқич. Ўнг томонга талаба мазкур цитатага берилган ўзини изоҳини ёзади, яъни ўқилган матн ҳақидаги тушунчасини умумлаштириб беради.
- 5-босқич. Топшириқни шу қисми тугагандан кейин талабаларга (ўз хоҳишига кўра) биттадан цитаталарни ва уларга ёзилган изоҳни ўқиш таклиф этилади. Цитата ва уларнинг изоҳи ўқилаётганда савол бериш ёки мазкур цитатага ўз изоҳини беришга рухсат этилади.
- 6-босқич. талабалар шерик (учликлар ёки кичик гуруҳлар) бўлиб ҳам ишлашлари мумкин.
«эссе» методи - Бу методни асосан дарснинг мустаҳкамловчи жараёнида қўллаш мақсадга мувофиқдир. Синф кичик гуруҳларга бўлинади. Гуруҳлар ўз вазифалари билан таништирилади.
- МАСАЛАН: Дарснинг асосий қисми ташкил қилингандан сўнг маълумотнинг тематикаси берилади ва талабалар томонидан ўзларига мос тематикада эссе (баён) ёзишади. Берилган вақт ичида вазифа бажарилгандан сўнг эсселар гуруҳлар билан алмаштирилади ва текширилади.
E’tiboringiz uchun rahmat!
|
| |