• Компьютерлаштиришни ва ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш
  • -Mavzu: Axborot xavfsizligi bo`yicha mahalliy hujjatlar tuzilmasi




    Download 109,8 Kb.
    bet8/21
    Sana02.03.2022
    Hajmi109,8 Kb.
    #133
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
    6-Mavzu: Axborot xavfsizligi bo`yicha mahalliy hujjatlar tuzilmasi.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги “Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорларининг қабул қилиниши давлат солиқ хизмати органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уни янада такомиллаштириш учун жуда катта йўл очиб берди. Ушбу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Давлат солиқ кўмитаси раҳбарияти томонидан биринчи навбатда солиқ тўловчи суъбектлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жумладан, молия ва солиқ ҳисоботларини электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда интернет тармоғи орқали узатиш ва ўзлари ҳақида керакли маълумотларни олиш каби бир қатор амалий ишлар бажарилади.
    Мамлакат Президенти Ислом Каримов 2001 йил май ойида Олий Мажлиснинг V сессиясида сўзланган нутқида компьютерлаштириш ва ахборот технологияларини ишлаб чиқаришга, мактаблар ва олий ўқув юртларини дастурларига, одамларнинг кундалик турмушига жорий этиш бўйича Ўзбекистоннинг юксак даражаларга эришиши юзасидан аниқ вазифаларни қўйди.
    Жамиятни компьютерлаштириш, ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал этиш учун 2002 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги» Фармони қабул қилинди. Фармонда белгиланган чора- тадбирларнинг амалга оширилиши ахборотлаштиришнинг миллий тизмлари барпо этилишини, иқтисодиётга ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳаётига компьютер техникаси ва ахборот технологиялари оммавий жорий этилиши учун шарт – шароитларни таъминлайди, жаҳон бозорида мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлилигини оширади.
    Президент Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди ва 2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини тасдиқлади, уларда телекоммуникациялар ва маълуматлар узатишни ривожлантириш, ресурсдан фойдаланиш, Интернет тармоғида ўз сайтларини яратишнинг мақсадли йўналишлари белгиланди.
    Иқтисодиёт тармоқлари ва жамиятнинг ахборотини тезкор айирбошлашга, жаҳон ахборот ресурсларга кириб боришга бўлган юқори эҳтиёжи, таълим жараёнларини ва кишиларнинг кундалик турмушини компьютерлаштириш зарурияти, шунингдек, ахборот ва маълумотлар базаси сақланишини таъминлаш эҳтиёжи ушбу муҳим қарорларни қабул қилиниши учун асос бўлди. Дастурда телекоммуникацияларнинг янги объектлариниқуриш назарда тутилган.2005 йилда халқаро каналлар сонини анча кўпайтириш, уларни 100 рақамлаштириш мўлжалланган, минтақавий даражада каналлар сони 50 мингтагача кўпаяди ва рақамлаштиришнинг 72% га эришилади. Ахборотни айирбошлашни автоматлаштириш 98% га етади.
    Агар бугунги кунда 62 олий ўқув юртидан фақат 40 таси, 531 коллеж ва лицейдан 22 таси Интернет тармоғига кириш имкониятига эга бўлса,2010 йилда Интернет тармоғига кириб бориш имкониятига эга бўлган мактаблар, лицейлар ва коллежлар сони 10-15 баравар кўпаяди.
    Маълумотларни узатиш тармоғи сезиларли даражада ривожланади. Жорий йилнинг охиридаёқ камида 235та янги маълумотлар узатиш узеллари барпо этилади,2010 йилда эса Интернетдан жамоа бўлиб фойдаланиш портлари сони 45000 тани ташкил этади. Аҳоли орасида фойдаланувчилар сони 55,6 мингтадан 3321 мингтагача ўсади ёки оилаларнинг деярли 60%и ушбу жаҳонга машҳур ва ривожланган ахборот тармоғи хизматларидан фойдаланади. Республиканинг барча аҳоли пунктлари,шунингдек, бошқарув органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар учдан икки қисми Интернетга уланади.
    Дастурий воситаларни ишлаб чиқариш, мамлакатимизнинг ўзида компьютер техникаси ва буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора–тадбирлари биринчи даражали вазифалар этиб белгиланган. Шу муносабат билан компьютерлар ва улар учун бутловчи буюмлар, дастурий воситалар келтириш, ўқитиш ва ахборот хизматлари кўрсатиш бўйича бир қанча солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилади.
    Қабул қилинган ҳужжатларда компьютерлаштириш ва ахборот – технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг аниқ вазифалари олдинга қўйилган ва мақсадли йўналишлари ифодалаб берилган. Жумладан, Тошкент элетротехника алоқа институти Тошкент ахборот технологиялари университетига айлантирилди. Ушбу университетда янги мутахассисликларнинг кенг доираси бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини анча кенгайтириш назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, ўқув юртларининг моддий-техник ва илмий-тадқиқот базасини кенгайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган.
    Фармонда ва ҳукумат қарорида белгиланган дастурий чора-тадбирларнинг амалда рўёбга чиқарилиши бошқарувининг барча тармоқ ва минтақавий органларига, иқтисодий ва маданиятнинг барча соҳаларига, умуман, жамиятга дахлдордир. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун махсус Компьютерлаштиришни ва ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил этилди. Жорий йилда Кенгашга 2010 йилгача бўлган даврда телекоммуникациялар ва маълумотлар узатишнинг миллий тармоғини ривожлантириш; давлат бошқарувига электрон технологияларни жорий этиш; элетрон тижорат ривожлантириш бўйича дастурларни тайёрлаш топширилди.

    Download 109,8 Kb.
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




    Download 109,8 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -Mavzu: Axborot xavfsizligi bo`yicha mahalliy hujjatlar tuzilmasi

    Download 109,8 Kb.