43)
Репозиторий, омбор — қандайдир маълумотлар сақланадиган ва қўллаб-қувватланадиган жой. Кўпинча
репозиторийда маълумотлар, кейинчалик тармоқ бўйича тарқатилиши мумкин бўдган файллар кўринишида
сақланади.
183
\documentclass — ҳужжат синфини (мақола, китоб, ҳисобот ва ҳоказо);
тавсифлайди;
\begin —ҳужжат ёки блок бошини кўрсатади;
\end — ҳужжат ёки блок охири;
\usepackage — жорий ҳужжатга LaTeX буйруқлар пакетини юклайди
(кодлаш, шрифт ва бошқаларни созлашга зарур);
\maketitle — номли ва бошқалар билан титул варақни яратади;
\tableofcontents — мақола ёки китобнинг мазмуни;
\chapter — бобни яратади;
\section — бўлимни яратади;
\subsection — бўлимостини яратади;
\bfseries — қуюқ матн;
\textit — курсив;
\title — ҳужжат сарлавҳаси;
\author — ҳужжат муалифи;
\date — ҳужжатни яратиш санаси.
LaTexнингбошқа буйруқларини интернетдан олиш мумкин.
2. Ҳужжатяратиш. Дастлаб LaTeX нинг янги файлини яратиш лозим.
Бунинг учун “Файл” менюсини очиб, “New” танланади. Очилган мулоқат
ойнасида ҳужжат қолипини танлаш керак бўлади. Масалан, Мен китоб ёзаман,
дейлик:
Кейин, title ва author майдонига китоб номи ва муаллиф исмини
киритилади, шунингдек шу ерда титул вароқда акс этиб турадиган санани
киритиш мумкин:
184
Буларнинг ҳаммаси жуда ғалати туюлиши мумкин ва китоб ёзишга эмас,
балки кўпроқ дастурлашга ўхшаб кетади. Лекин, буларни барчасини аиқроқ
кўриб чиқамиз.
3. Ҳужжатни форматлаш асослари. LaTeXнинг ҳар бир ҳужжати аниқ
тузулишга эга, бошида акслантиришларни созлашлар, зарур пакетларни
импортлаш, сўнгра эса, ҳужжат танасидаги матннинг ўзи келади. Қуйидаги
сатрлар асосий параметрларни инициализациялайдилар:
\documentclass[a4paper,11pt]{book}
\usepackage{amsmath,amsthm,amssymb}
\usepackage[T1,T2A]{fontenc}
\usepackage[utf8]{inputenc}
\usepackage[english,russian]{babel}
\title{Менинг янги китобим}
\author{Номаълум муаллиф}
Биринчи сатрда documentclass кўрсатма ёрдамида қоғоз ўлчами - a4paper ва
LaTeX шрифтининг ўлчами – 11 банд берилади.
\userpackage кўрсатмалар, шрифларни юклаш, кодлашни қўллаб-қувватлаш
ва шрифтнинг сифати учун фойдаланиладиган LaTexнинг аввал ўрнатилган
пакетларини юклайди. Аmsmath, amsthm, amssymb пакетлар кириллицани
ишлаши учун, fontenc пакети шрифтларни кодлашни юклайди, T1 лотин
185
алифбоси ва T2A кириллица учун. Inputenc пакети UTF-8 кодлашни юклайди,
babel пакети эса, тилларни қўллаб-қувватлашни юклайди.
\maketitle
\tableofcontents
\maketitle сатри LaTeXнингтитул вароғини яратади, кейинги \tableofcontents
сатр эса, LaTeX мазмунини яратади. Кейинги \chapter директива, ўзингизга ёққан
ном билан янги бобни яратиш имкониятини беради. Бу кўрсатмадан сўнг, боб
матни ёзилади ва янги \chapter кўрсатма учраганда боб тугайди. Бу янги боб
мазмунга иккинчи боб сифатида автоматик қўшилади.
Бобларни \section ва \subsection кўрсатмалар орқали янада кичикроқ
қисмларга ажратиш мумкин. Барча бўлимлар автоматик ҳолда мазмунга
киритилади.
Қандай тузулиш ҳосил бўлганлигини кўриш учун, чап устунда «Символы»
ўрнида «Структура» танланади, ўша ускуна орқали ҳужжатга жойлаштириладиган
ихтиёрий жадвал ва тасвирларни назорат қилиш мумкин:
Кўп кишилар китоб бошига жадвал ва тасвирларнинг рўйхатини қўйишни
истайдилар. Буни амалга ошириш учун оддийгина қуйидаги буйруқларни қўшиш
лозим:
\listoffigures
\listoftables
Ҳужжатдаги охирги буйруқ китобни тугашини кўрсатади. Ҳар бир очилган
begin ҳар доим end буйруқ билан тугаши керак.
186
4. Дастурнингинтерфейси. LaTex — бу муҳаррирга боғлиқ бўлмаган
буйруқлар ёрдамида ҳужжатлар яратиш учун система, холос. Лекин, Latexila
баъзи нарсаларни содда ва тез амалга ошириш ва LaTeX ни фойдаланишни
соддалаштиришга ёрдам берадиган бир неча қўшимча ускуналарни тақдим этади.
Масалан, муҳаррир териш мобайнида автоматик тугатиш функциясини қуллаб-
кувватлайди.
Дастурга «Tools» меню орқали созлаш мумкин бўлган gspell асосида
орфографияни текшириш учун интеграллашган система ўрнатилган.
Бундан ташқари, ускуналар панелига кўпгина зарур амалларни бажариш
тугмалари чиқарилган. Бу ерда боблар,бўлимлар, кесишадиган ҳаволалар қўшиш,
стилларни созлаш, маркирланган рўйхат ва математик функцияларни яратиш
мумкин. Баъзан қўлда буйруқни ёзишга қараганда битта тугмани босиш
афзалроқдир. Шунингдек, кўпгина буйруқларни «LaTeX» менюсида топиш
мумкин.
5. Математик формулалар. Математик формулаларни яратиш учун
символарнинг ён панели билан биргаликда ускуналар панелини фойдаланиш
мумкин.Бунинг учун, ён панелдан «Символы» банди, сўнгра зарур
символларнинг, масалан грекча ёки операторлар категория(тоифа)си танланади.
187
Ҳақиқатан ҳам, символларнинг ушбу панели ёрдамида осонгина турли
формулалар яратиш мумкин. Формулани яратиш учун матнли ифодаларни
фойдаланиш ёки ускуналар панелида сумматугмасини босиш мумкин.
Тугмани босиш курсор ҳолатига зарур кўрсатма қўяди. Бундан кейин
клавиатурадан ёки ён панелдан зарур символларни киритиш қолади. Масалан,
касрлар, бўлувчи ва махражнинг қийматини узатиш зарур бўлган frac{}{}
кўрсатма ёрдамида бажарилади:
E=\frac{m_1v^2}{2}$
Оддий математик ифодаларни $$ га олиш керак.
|