192
3.2.3-расм. 2 х 50 (50 кузатишли 2 ўзгарувчи) ўлчамли Spreadsheet
жадвали.
Яратилган файлни “Менинг биринчи жадвалим” деб ном билан сақлаймиз.
Бунинг учун, қуйидаги уч усулдан биридан фойдаланишимиз мумкин:
асосий
File (Файл) меню бандида
Save (Сақлаш)ни танлаш;
ускуналар
панелида тугмани босиш;
“Ctrl + S” тугмалар бирлашмасини қўллаш.
Бунда Windows учун сандарт бўлган мулоқат ойнаси ҳосил бўлиб, унда
янги файл номи,
шунингдек, у сақланадиган жой (мусақил танланади)
кўрсатилиши зарур.
3. Жадвални маълумотлар киритишга тайёрлаш
. Келинг перитонитли
пациентларда лейкоцитлар миқдори ҳақидаги жадвални (n=50, бу ерда n –
пациентлар сони) яратайлик.
Жадвалга маълумотларни киритишни бошлашдан аввал, яратилган
Spreadsheet жадвални аниқ дастлабки тайёрлаш ишларини бажариш керак. Унинг
ягона устунидаги сарлавҳага диққат билан эътибор қаратинг. У
кул ранг билан
ажратилган ва тартиб санасидан ташқари
“Var1” (ингл.
variable - ўзгарувчи)
номга эга. Устунларга ажойиб (такрорланмайдиган) ном бериш маъқул. Бунинг
учун сичқонча курсорини устун сарлавҳасига келтириш ва
икки марта босиш
лозим. Натижада ўзгарувчи (4-расм) хоссаларини созланадиган ойна ҳосил
бўлади. Ўзгарувчи номи
Name майдонида кўрсатилади. Курсорни ушбу майдонга
ўрнатиб, «Лейкоцитлар» сўзини теринг. Юқорида жойлашган матнни форматлаш
учун ёзув формати (шрифт, унинг ўлчами ва ш.к.) стандарт ускуналар ёрдамида
берилиши мумкин .