200
чизиқларнинг ўлчамига боғлиқ эмас. Ҳар бир объетни экранга чиқаришдан олдин
дастур экран нуқталарини координаталарини ҳисоблайди, шунинг учун, векторли
графикани
ҳисобланадиган графика ҳам деб аташади. Вектор графикасининг
объектларини сақлаш учун хотира ҳажми растрли графикадаги ўша ўлчамлардаги
хотира ҳажмига қараганда анчагина кам. Векторли графиканинг устунлиги,
шунингдек, мураккаб объектларни катталаштириш орқали тўлиқроқ кўриб
чиқишдан иборат, чунки чизиқларнинг қалинлиги масштабланганда аввалгидек
қолади.
3D Графика. Бу шакл ва ранглар ёрдамида ҳажмли
объектларни яратиш
имкониятини берадиган усул ва ускуналар комплексиан иборат графиканинг
бўлимларидан биридир. Икки ўлчамли тасвирлардан унинг фарқи,
махсус
дастурлар ёрдамида уч ўлчамли моделни геометрик проекциясини тексликка
қуришидир. Олинган модел ҳақиқий дунёнинг объектларига
мос келиши
(масалан, бино, одам, автомобил, астероид) ёки бутунлай
абстракт (тўрт ўлчовли
фракталпроекцияси) мумкин. Бугун 3D графика ҳаётимизнинг кўп жабҳаларидана
мустаҳкам жой эгаллади. Бу:
қурулиш(ҳажмлиархитектурали
бино
тасвирларлари,
объектлар,
интерьерлар, экстерьерлар);
ишлаб чиқариш (объектли моделлаш);
телевидение (глянцли
журналларда фотони моделлаш, видеороликлар,
кинода махсус самаралар);
ўйин саноати (3D-анимация ва виртуал дунё, компьютер ўйинларни ишлаб
чиқиш);
полиграфия (полиграфик маҳсулот яратиш),
реклама
(электрон
тақдимотлар ва каталоглар, реклама тахталари ва ҳоказо) ва бошқ.