199
кўринишида қабул қилиш и мумкин бўлган тасвирларни тақдим этишнинг барча
турлари ва шаклларини қамраб олади. Эндиликда компьютер графикасиз на фақат
компьютерли, балки тўла моддий оламни тасаввур қилиш мумкин эмас.
Берилганларни визуализация қилиш инсон фаолиятининг турли соҳаларида
қўлланилмоқда.
Мисол сифатида, таббиёт (компьютерли тамография)ни, илмий
тадқиқот (модданинг тузулиш, вектор майдон ва бошқа берилган)ларни, мато ва
кийимларни моделлашни, тажриба –конструкторлик
ишланмаларни келтириш
мумкин.
Ишчан графика: уларсиз ихтиёрий дарслик, маъруза, реферат ёки илмий
мақолаларни тасаввур қилиб бўлмайдиган схемалар, диаграммалар, графиклар
кўпчиликка маълум. Мисол сифатида, ихтиёрий дарсликни келтириш мумкин.
Талабалар кўпинча дуч келадиган ишчан графикадан ташқари, машинали
лойиҳалаш соҳалари мавжуд. Шу каби муҳитларда яратилган график ҳужжатлар
Давлат стандартлари талабларига мос келади ва ҳар қандай компьютер графикаси
каби, принтер ёки плоттерга чиқарилиши мумкин.
Автомобил, авиация ёки
аэрокосмик саноатидаги муҳандис – конструкторлар маҳсулотларнинг юзаларини
конструкция қилаётган вақтларда машинали лойиҳалаш методларидан
фойдаланадилар. Машина графикасидан архитекторлар ҳам ҳоли эмаслар. Махсус
дастурлар, уларга этаж ва хоналардан тортиб архитектура мажмуаларининг уч
ўлчовли тасвирларигача бўлган турли кўринишдаги ҳужатлар яратишга имконият
беради. Машинали графика методлари ҳозирги вақтларда
электрик ва электрон
схемаларни ишлаб чиқиш учун қўлланилмоқда.
Компьютерграфикасини фойдаланишга доир яна кўплаб мисоллар
келтириш мумкин. Компьютер графикаси ёрдамида жаррохлар операцияга қадар
танланган қарорларни тўғрилигини текширишлари ва олинган натижаларни
таҳлил этган ҳолда пластик операцияларни ишлаб чиқишларини айтиш
етарлидир. Компьютер графикаси асосида келажак сунъий бўғинларини
яратадилар, сўнгра дастгохда бўғиннинг протезини тайёрлайдилар. Бўғин яратиш
жараёнини ва унинг аниқ ўлчамларини компьютер назорат қилади.
Компьютер
графикасининг имкониятларисиз кўз операцияларини амалга ошириб бўлмас эди.
Компьютер графикасини турли ҳусусиятлари бўйича синфлаштиришнинг
бир неча вариантлари мавжуд, лекин уларнинг энг оммалашган варианти –
расмни шакллантириш усули бўйича:
растрланган графика
(расм нуқталардан
шакллантирилади),
векторли графика (расм эгри чизиқ кесмаларидан
шаклланирилади) турларга ажратиш мумкин.