• Уч ўлчовли графика
  • Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o




    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet148/252
    Sana27.11.2023
    Hajmi10,42 Mb.
    #106552
    1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   252
    Bog'liq
    УМК Ихтисос Даст Воситалар

    Қўллаш 
     
    бадиий графикани тас-
    вирлаш учун фойдалани-
    лади. Ишчан графика: 
    чизма, 
    схема, 
    эмблемалар 
    учун 
    қўлланилади 
    компьютерли 
    полиграфия-да, 
    компьютерли лойиҳа-лаш 
    системасида, 
    компью-
    терли дизайнда ва рекла-
    мада қўлланилади 
    Компьютер графикасини танлаш тасвирни фойдаланишга боғлиқ. Агар 
    реалистик расм солиниши керак бўлса, у ҳолда растрли воситалар асосида 
    яратилади. Агар ишчан графика яратилаётган бўлинса, у ҳолда векторли графика 
    қўлланилади.
    Уч ўлчовли графика(3D Graphics (ингл. 3 Dimensions — «3 ўлчов»), 
    тасвирни учта ўлчови) — ҳажмли объектларни тасвирлаш учун мўлжалланган 
    усул ва ускуналар (дастурий ҳам, аппаратли ҳам) тўпламини ўзига олган 
    компьютерли графика бўлими. 
    3D-моделлаш — бу объектнинг уч ўлчовли моделини яратиш жараёни. 3D-
    моделлаш масаласи— исталган объектнинг ҳажмли визуал образини ишлаб 
    чиқишдан иборат. Уч ўлчовли графика ёрдамида аниқ предметнинг аниқ 
    нусҳасини яратиш ҳам, янгисини, ҳатто ҳозирги кунда мавжуд бўлмаган нореал 
    ифодасини ҳам ишлаб чиқиш мумкин.
    Уч ўлчовли графика фан ва ишлаб чиқаришда экран текислигида 
    тасвирларни ёки чоп этилган маҳсулот варағини яратиш учун, масалан, лойиҳа 
    ишларини 
    автоматлаштириш 
    системаларида 
    (САПР; 
    қаттиқ 
    жисмли 
    элементларни: бино, машина қисмлари, механизмларини яратиш учун), 
    архитектурали визуализацияда (бунга “виртуал археология” ҳам киради), 
    замонавий тиббиёт визуализациясида фаол қўлланилади.
    Энг кенг қўллаш — кўпгина замонавий компьютер ўйинларда, шунингдек,
    чоп этиладиган маҳсулотнинг элементи сифатидадир. Уч ўлчовли графика, 
    одатда, дислейнинг ясси икки ўлчовли текислигида ёки қоғоз вароғида 
    аксланадиган вируал, тасаввур қилинадиган уч ўлчовли фазо билан иш кўради. 
    Ҳозирги вақтда уч ўлчовли ахборотни ҳажмли кўринишда ифодалашнинг, 
    стереотасвир билан ишлаганликлари туфайли, уларнинг кўпчилиги ҳажмли 
    характеристикаларини шартли ифодаласада, бир неча усули мавжуд. Бу соҳадан 
    стереокўзойнак, виртуал дубулға (шлем), уч ўлчовли тасвирни намойиш этадиган 
    3D-дисплейлар ни келтириш мумкин.
    Текисликда уч ўлчовли тасвирни олиш учун қуйидаги қадамлар талаб 
    этилади: 
    моделлаш — уч ўлчовли математик модел саҳнасини ва унда объектларни 
    яратиш; 
    тўқималаш —моделлар юзасига растрли ёки процедуралик тўқима 
    (шунингдек, материаллар ҳоссасини тўғрилашни ҳам кўзда тутадилар — 
    шаффофлик, аксланиш, ғадир-будирликва ҳоказо.) белгилаш; 
    ёритиш — ёруғлик манбаларини ўрнатиш ва тўғрилаш; 
    анимация (баъзи ҳолларда) —объектларга ҳаракат бериш; 


    206 
    динамиксимуляция
    46)
    (баъзи ҳолларда) — зарачалар, қаттиқ / юмшоқ 
    жисмлар ва ҳоказо, ўзаро таъсирини гравитация, шамол, шунингдек, бир-
    бирларни итариш кучлари билан автоматик ҳисоблаш; 
    рендеринг
    47)
    (визуаллаш) — танланган физик модел билан мос ҳолда 
    проекцияни ясаш; 
    композитинг
    48)
    (тартибга солиш) — тасвирни якунлаш; 
    ҳосил қилинган тасвирни чиқариш қурилмасига – дисплей ёки махсус 
    принтерга чиқариш.
    Уч ўлчовли графикани яратиш имкониятини берадиган, яъни вируал 
    ҳақиқийликнинг объектларини моделлаш ва ушбу моделлар асосида тасвирларни 
    яратиш дастурий пакетлари турли тумандир. Охирги вақтларда ушбу соҳада 
    мустаҳкам сардорлар тижорат маҳсулотлари ҳисобланади, чунки:
    Autodesk 3ds Max 
    Autodesk Maya 
    Autodesk Softimage 
    Blender 
    Cinema 4D 
    Houdini 
    Modo 
    LightWave 3D 
    Caligari Truespace, 
    шунингдек нисбатан янги Rhinoceros 3D, Nevercenter Silo ва Zbrushлардир. 
    Эркин тарқалган очиқ маҳсулотлар орасида, Blender (3D-моделларни, 
    анимацияларни, турли симуляцияларни ва бошқаларни кейинги рендеринги билан 
    яратишга имконият беради), K-3D ва Wings3D пакетлар саналади. 
    Google компаниясининг бепул SketchUp дастури географик Google Планета 
    Ер ашёларини манзаралар билан мос моделларни яратиш, шунингдек 
    фойдаланувчи компьютерида интерфаол тартибда, фойдаланувчилар ҳамжамияти 
    яратган доимий тўлатиб бориладиган бепул Google Cities in Development 
    (дунёнинг буюк бинолари) ашёда, бир неча минг архитектура моделини кўриб 
    чиқиш имкониятини беради.

    Download 10,42 Mb.
    1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   252




    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o

    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish