234
2.3.16-расм. Фақат тенг даражадаги чизиқлар ифодаланган контурли
график.
Баъзан, агар контурли чизиқларни
ясашни олиб ташланиб, чизиқлар
орасидаги бўяш қолдирилса, график кўргазмалироқ бўлади. Агар сифатли
тасвирни кузатиш зарур бўлса, у ҳолдаграфиканинг бундай варианти афзалроқ
бўлади. Бундай графикни ясаш учун ContourLine->False
опцияни фойдаланиш
керак (2.3.17-расм).
2.3.17-расм. Тенг даражали чизиқсиз контур график.
Бу ҳолда чизиқлар орасидаги соҳани (PostScript) монохромли бўяш
варианти фойдаланилади. Агар, масалан, графикни монохром принтерда чоп этиш
кўзда тутилса, у ҳолда у афзал бўлади.
Зичлик графикларни ясаш. Икки ўзгарувчиликf(x, у) функция орқали
қандайдир муҳитнинг зичлиги тавсифланиши мумкин. Зичлик графикларини ясаш
учун қуйидаги график функциялар фойдаланилади:
DensityGraphics [array] – зичлик графигини ифодалайди;
DensityPlot[f, {х, xmin, xmax}, {у, ymin, ymax}] - f зичлик графигини
х ва
у
нинг
функцияси сифатида ясайди;
ListDensityPlot [array] – баландликлар каталигининг массиви ичидан
зичлик графигини шакллантиради.
Бу функциялар билан кўплаб (асосан кўрилган) опциялар фойдаланилади.
Уларнинг руйхатини Options функцияси ёрдамида олиш мумкин.
Зичлик гафиги ташқаридан контурли графикка ўхшайди. Лекин, унга
квадратчалар шаклида элементар участкаларни (тенг зичликдаги)
ажратиш
характерлидир (2.3.18-расм).
235
2.3.18-расм. Зичлик графиги.
Зичлик графиги (2.3.18-расм) шунингдек, PostScript тартибда берилган.
Бундай графикларни рангли вазифали бўяш ҳам мумкин (
қаранг, контурли
графиклар учун юқорида кўрсатилган опциялар).
Сиртларнинг графикларини ясаш - Plot 3Dфункцияси. Икки ўзгарувчили
z
= f(x, у)функция фазода қандайдир уч ўлчовли сиртни ёки шаклни ташқил этади.
Уларни
ясаш учун учта х, у ва
z каби координаталар ўқига эга бўлган
координаталар системасини фойдаланишга тўғри келади. Дисплей экрани ясси
бўлганлиги сабабали, амалда шаклларнинг ҳажмлилиги фақат имитация қилинади
– аксонометрик проекция ёрдамида уч ўлчовли шаклларни кўргазмали
ифодалашнинг яхши маълум бўлган усулини фойдаланади.
Шаклнинг барча
нуқталарини ясаш ўрнига, одатда шаклнинг ўзаро перпендикуляр текисликлари
бўйича кесим чизиқларига эга бўлган унинг каркасли модели қурилади.
Натижада шакл кўплаб эгри чизиқли тўртбурчаклар тўплами кўринишида
ифодаланади. Шаклга кўпроқ табиийлик бериш учун каркаснинг кўринмас
чизиқларини йўқ қилиш алгоритми ва шаклнинг ёнини ёритишни имитация
қилиш мақсадида тўрт бурчакларни функционал бўяш фойдаланилади.
Уч ўлчовли сиртларнинг графикларини ясаш учун асосий Plot 3Dграфик
функция фойдаланилади: