ParametricPlot [ {fx, fy}, {t, tmin, tmax}] - t нинг функцияси сифатида
олинадиган f х ва f у координаталик параметрик график ясайди (х ва у мос
келадиган);
ParametricPlot [{{fx, fy}, {gx, gy},...}, {t, tmin, tmax}] – бир неча
параметрик эгри чизиқ графигини ясайди.
f x, f у ва бошқа функциялар параметрлар рўйхатига бевосита ёзилган
бўлиши ҳам, фойдаланувчи функциялари каби аниқланиши ҳам мумкин.
2.3.12-расм параметрик ҳолда берилган Лиссажу шаклини ясашни
кўрсатади. У доимий Rпараметрли ва tга каррали аргументли синуса ва косинус
функциялари орқали берилади. Бу шакллар, унинг XваYкиришига каррали
частоталар билан синусоидалсигналлар бериладиган электрон осциллограф
экранида кўрилади.
2.3.12-расм. Лиссажу шаклини ясаш.
Бир графикда параметрик тенгламалар билан берилган икки ёки кўпроқ
шакллар қуриш мумкин. 2.3.13 - расмда шундай қуришга доир мисол –
Лиссажунинг икки шакли ясалиши, уларнинг бири айлана кўрсатилган. Икки
шаклдан кўпроқ шакллар ясаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки қора-оқ рангли
графикларда уларни фарқ қилиш қийин.
Иккинчи усул, графикларни ясаш қутб координата системасини
фойдаланишга асосланган (2.3.14-расм). Бу ерда ҳар бир нуқта радиус-вектор
R(t)нинг охиридан иборат бўлиб, tбурчак 0≤t ≤ 2πкаби оралиқдаўзгаради. 6.14-
расмдаR(t) функция танасида t локал ўзгарувчига бериш учун t намунани
фойдаланиш билан фойдаланувчининг R[t] функцияси сифатида берилган.
R параметрнинг ўзгариши акслантириладиган функцияларни сонини
етарлича кўпайтириш имкониятини беради
-
аслида, улар чексиз
232
кўп.Тавсифланган шакллардан ташқари 2.3.14-расмдақўшимча равишда бирлик
радиусли айлана ясалган. У экранда тўғри нисбатларга эга бўлиши учун
AspectRatio->l опция берилган.
2.3.13. Бир графикда Лиссажунинг икки шаклини қуриш.
2.3.14. Функция графигини қутб координаталар системасида ясаш.