226
Кўпинча бир расмда бир функциянинг қандайдир параметрларининг турли
қийматларидаги, масалан, маҳсус математик функция даражасидаги бир неча
графигини ясаш зарурати бўлади. Бу ҳолда улар жадвал кўринишида берилиши
мумкин. 6.5-расм Бесселфункциясининг графикларини ясаш мисолини беради.
2.3.5 – расм бир вақтни ўзида
бир неча графикни чизишдаги
камчиликларни намойиш этади. Унда сўзсиз барча графиклар бир хил чизиқлар
билан чизилган ва уларни бирданига қайсиниси қайси функциянинг графиги
эканлигини аниқлаш мумкин эмас. 2.3.6-расм
PlotStyle опция ёрдамида
график
чизиқларининг стилини бошқариш имкониятини (қора рангни тўқлиги билан)
кўрсатади
. Агар чизиқларни турли ранглар билан ажратиш зарур бўлса,
PlotStyle
опция қиймати сифатида {Hue [cl] , Hue [с2] ,...} кўринишидаги руйхатини
фойдаланиш қулай бўлиб, бу ерда c1, с2, ... лар 0 дан 1
гача танланади ва мос
чизиқ рангини беради.
2.3.5-расм. Бир графикда Бессел функциясининг оиласи.
2.3.6-расм. Турли стилдаги чизиқларнинг графикларини ясаш.
Бошқа опцияларни қўллаш графикларнинг кўплаб ҳоссаларни тақдим этиш
имкониятини беради, масалан чизиқ ва фон ранги, турли ёзувларни чиқариш ва
ҳоказо.
Икки ўлчовли графиканинг директивалари. Графикларни
созлашнинг яна
227
бир воситаси, график директивалар ҳисобланади.
Уларнинг синтаксиси
функцияларнинг синтаксисига ўхшаш. Лекин, директивлар объектларни
қайтармайдилар, балки фақат уларнинг табиатига таъсир этади. Икки ўлчовли
графикларнинг қуйидаги асосий директивалари фойдаланилади:
AbsoluteDashing [{dl, d2,...}] - кейинги чизикларни абсолют узунликка dl,
d2, ... (циклик ҳолда такрорланувчи) эга бўлган кетма-кет сегментли пунктирда
беради. di узунлик қийматлари пикселларда
берилади;