223
кўринишида чиқарилиши учун
MatrixFormбуйруқни фойдаланиш мумкин.
График функциялар. График ҳисоблашларни визуаллашда
Mathematica
системасиг муҳим восита бўлиб, компьютерли математика
системалари ичида
жаҳонда жуда катта мавқега эгадир. Катта график имкониятлар катта бўлмаган
сондаги ўрнатилган график функцияларни опция
56)
ва директива
57)
лар ёрдамида
такомиллаштирилиш ҳисобига эришилади.
Ана шу туфайли Mathematica амалда
графикларнинг ихтиёрий кўринишларини қуришга имконият беради.
Икки ўлчовли графика. Plotграфик функцияси.
Mathematica системасида
графиклар концептуал график объектлардан иборат бўлиб, улар мос график
функциялар орқали яратилади. Уларнинг сони 10 га яқин ва
улар математик
графикларнинг
барча
турларини
қуришни
қамраб
олади.
Юқорида
таъкидлагандек, бу опция ва директиваларни қўллаш эвазига эришилади.
Графиклар объект бўлганлиги туфайли, улар ўзгарувчиларнинг
қийматидан иборат бўлиши мумкин. Шунинг учун, Mathematica қуйидаги
конструкцияларни қуриш имкониятини беради:
Plot[Sin[x],{x,0,20}] - синусоида графигини ясаш;
g:=Plot [Sin [x], {х, 0, 20}] – кечиктирилган чиқаришли объектни –
синусоида графигини берилиши;
g=Plot [Sin [x], {х, 0, 20}] – бир онда чиқаришли объектни – синусоида
графигини берилиши.
Системанинг график имкониятларини бир ўзгарувчилик у =f(x) ёкиf(x)
кўринишдаги функцияларнинг графигини тузишдан бошлаймиз. Бундай
функцияларнинг графиклари текисликда, яъни икки ўлчовли фазода қурилади.
Бунда тўғри тўртбурчакли (декарт) координаталар системаси фойдаланилади.
График берилган чегараларда эркин ўзгарувчининг ўзгаришидаги (х, у)
нуқталардаги геометрик ҳолатидан иборатдир.
f(x) кўринишдаги функцияларнинг икки ўлчовли графигини қуриш учун
ядрога ўрнатилган Plot функцияси фойдаланилади.
Plot [f, {x, xmin, xmax}] – х аргументли f функциянинг xmin дан xmax гача
бўлган оралиқдаги графигини ифодалайдиган объектни қайтаради;
Plot[{f1, f2,...}, {x, xmin, xmax}]- fi функциялар қатори графиклари кўринишидаги
объектни қайтаради.
Plot функцияси кўрсатилган f, f1, f2 ва ҳоказо
функциялар учун график
тасаввур берадиган бир ёки бир неча чизиқларни қуришда фойдаланилади. 2.3.1 -
расмда ҳеч қандай опция фойдаланилмасдан sin(x)/x функциянинг графигини
ясаш кўрсатилган.