|
Развитие сотрудничества в области туризма между странами
|
bet | 1/13 | Sana | 20.11.2023 | Hajmi | 2,34 Mb. | | #101579 |
Bog'liq 2-мавзу. Глобаллашув ЖИнинг асосий тенденцияси «Глобаллашув- замонавий жаҳон иқтисодиётининг етакчи тенденцияси» Машғулот режаси: - 1. Глобализация тушунчаси ва тарифи
- 2. Интеграция и регионализация. Транснационализация.
- 3. Иқтисодий ва ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш хусусиятлари
- 4. Постиндустриализация ва глобал «янги иқтисодиёт»нинг шаклланиши.
- 5. Янги иқтисодий тартиб.
- 6. Хуфёна иқтисодиёт ва уни намоён бўлишини бартараф этиш
Ҳозирги вақтда замонавий дунё мамлакатларининг ташқи иқтисодий алоқаларини либераллаштириш-эркинлаштириш, мамлакатлар ўртасидаги турли иқтисодий ва маъмурий тўсиқларни камайтириш ёки олиб ташлаш, миллий иқтисодиётларнинг очиқлик даражасини сезиларли даражада ошириш орқали жаҳон иқтисодиёти хўжалик субъектларининг ўзаро боғлиқлигини ошириш фактига айланмоқда.ХВФ экспертлар фикрига кўра, товарлар халқаро битимлар сонини ошиши ва хилма-хиллиги натижасида бутун дунё бўйлаб мамлакатлар ўсаётган иқтисодий ўзаро боғлиқлик капитал оқимлари ва технологиялар диффузияси натижасида глобаллашмоқда ва «мамлакатлар ўртасида ўзаро боғликлик» тобора тез ва кенг тарқалмоқда. Глобализация объектив жараён бўлиб, у тизимли характерга ега, яъни жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олади. Глобализация натижасида дунё унинг барча субъектларига кўпроқ боғлиқ ва қарам бўлиб қолмоқда. Давлатлар гуруҳлари учун умумий бўлган муаммолар сонининг кўпайиши, шунингдек, интеграцияланган субъектлар сони ва турларининг кенгайиши кузатилмоқда. Олимлар глобализация бўйича консенсусга келишмаган. "Глобаллашув" атамасининг пайдо бўлиши 1985да ушбу концепцияни талқин қилган америкалик социолог Р. Робертсон номи билан боғлиқ. Ахборот вақт ва маконни сиқади, чегараларни очади, дунёнинг исталган жойида турли алоқаларни ўрнатиш имконини беради. Лекин енг асосийси, бу жараёнлар шахсни дунё фуқаросига айлантиради. Internet ва телекоммуникация технологиялари туфайли "реал вақт" режимида алоқа қилиш мумкин бўлди. Бу глобаллашув жараёнларининг асосий натижаларидан биридир.
|
| |