|
Интеграция и регионализация. Транснационализация
|
bet | 7/13 | Sana | 20.11.2023 | Hajmi | 2,34 Mb. | | #101579 |
Bog'liq 2-мавзу. Глобаллашув ЖИнинг асосий тенденциясиИнтеграция и регионализация. Транснационализация. - Мамлакатлар ва минтақаларнинг ўзаро боғлиқлиги ноаниқ кечмоқда. Сўнгги йилларда кўплаб мамлакатларнинг асосий ривожланган мамлакатларга бир томонлама қарамлиги ортиб бормоқда. Етакчи Ғарб давлатлари бошқа (шу жумладан, саноати ривожланган) давлатларнинг уларга қарамлигининг кескин ўсиши фонида ўзларининг изоляция қилинган иқтисодий тизимини яратганда юзага келади.
- Бу жараён асосан:
- 1 Инсониятнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятининг аксарият ривожланган мамлакатларида консентрацияси;
- 2. Ривожланган мамлакатлар ҳамжамияти доирасида асосий товар айланмасининг концентрацияси;
- 3. Ривожланган мамлакатларда инвестиция оқимларининг концентрацияси;
- 4. Учинчи дунё мамлакатларидан ривожланган мамлакатларга миграция жараёнларини кескин чеклаш.
- Ривожланган мамлакатлар изоляциясининг шаклланиши халқаро савдонинг ривожланишида аниқ кузатилмоқда. Агар, 1953-йилда саноати ривожланган мамлакатлар умумий экспортининг 38% ни худди шундай ривожланиш даражасидаги мамлакатларга тўғри келган бўлса, 1990-йилда у -70% ортиқни ташкил этди.
Интеграция и регионализация. Транснационализация. - Анъанага кўра, кичик Европа мамлакатлари (Белгия, Голландия, Люксембург - Бенилюкс давлатлари), шунингдек Скандинавия мамлакатлари (Швеция, Финляндия, Дания, Норвегия, Ирландия ва Исландия) халқаро савдосида иштирок етиш улуши юқори. Миллий иқтисодиётларнинг деярли барча тармоқлари уларнинг халқаро савдосида иштирок этади (85,0% дан ортиқ) ва бу мамлакатлар ташқи савдоси кўрсаткичининг ЯИМ кўрсаткичига нисбатан қиймати энг юқори (Гонконгга нисбатан иккинчи ўринда туради). Бу халқаро савдода иштирок этиш даражаси (коэффициенти) юқори бўлган мамлакатларнинг биринчи гуруҳидир.
- Кўп миллатли компаниялар фаолиятини ўрганиб, БМТ энг йирик корпорациялар фаолиятини ўрганишга жиддий эътибор қаратмоқда: UNCTAD ҳар йили дунёдаги 100 та енг йирик молиявий бўлмаган ТМКлар, ривожланаётган мамлакатларнинг 50 та энг йирик ТМКлари ва Марказий ва Шарқий Европадаги 25 та энг йирик трансмиллий корпорациялар рўйхатини эълон қилади.
- Дунёдаги 100 йирик ТМК (трансмиллий корпорациялар умумий сонининг 0,16%) халқаро ишлаб чиқариш муҳим рол ўйнайди: 2018 йилда чоп этилган маълумотларга кўра, дунёнинг 68 минг трансмиллий корпорациялар ҳиссасига хорижий активлар умумий суммасининг тахминан 14%, хорижий савдо умумий ҳажмининг 16% ва хорижда банд бўлган ходимлар сонининг 15% тўғри калади. ТМКларда капитал, тахнология ва бошқа ресурслар концентрацияси катта.
|
| |