• Постиндустриализация даври ва глобал «янги иқтисод» нинг шаклланиши.
  • Постиндустриал давр-бу фаровонлик




    Download 2,34 Mb.
    bet10/13
    Sana20.11.2023
    Hajmi2,34 Mb.
    #101579
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
    Bog'liq
    2-мавзу. Глобаллашув ЖИнинг асосий тенденцияси

    Постиндустриал давр-бу фаровонлик.

    Бирламчи ҳаётий эҳтиёжларнинг қондирилиши ва истеъмолчи ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши учун даромаднинг ўсиши ва шу билан бир қаторда истеъмол талабининг хусусиятини ўзгартирди. Индустриал даврида бирламчи эҳтиёжларга хизмат қилувчи тармоқлар талабни қондириш даражасига етмоқда. Улар мутлақо пасаймайди, лекин уларнинг ўсиш суръатлари пасаймоқда. Бой истеъмолчига хизмат кўрсатадиган янги тармоқлар пайдо бўлади: юқори сифатли товарлар ва ҳашаматли товарлар ишлаб чиқариш, дам олиш ва кўнгилочар саноати, туризм, турли хизматлар ва бошқалар.

    Технологик тараққиёт талаб ва таклифни тубдан ўзгартиради. Илм ва изланишлар учун катта сармоя ҳиссаси янги технологияларга асосланган кўплаб тармоқларни туғдиришга таъсир кўрсатди, бироқ айни пайтда бошқа соҳаларни эскиришга олиб келди. Компания деворлари ичида яшаётган ва технологик тараққиёт билан озиқланган «НИОКР (ИИТТИ) монстри» келгуси ривожланишда ҳал этувчи куч бўлиб қолмоқда

    Постиндустриализация даври ва глобал «янги иқтисод» нинг шаклланиши.

    Яратилган фаровонлик даражасини сақлаб туриш ҳам осон вазифа эмас. Борган сари саноатнинг кенг миқёсда ташкил етилиши бошқарувнинг монополистик шаклларининг ўчоғи бўлмиш иқтисодий самарадорликка ҳам, давлат‑саноат мажмуаларининг қўрғони бўлмиш демократияга ҳам таҳдид солаётгани аён бўлмоқда. Йирик корхоналар фойданинг адолатсиз усулларини қўллаганликлари, энергия ресурсларининг етишмаганлиги, фаолият кўламини ошириб, унинг самарадорлигини ошира олмаётганликлари учун танқидга учрамоқдалар.

    Индусриал ривожланган давлатлар рақобатнинг нопок усулларидан фойдаланиш, рақобатчи компанияларни синдириш мақсадида уларни мажбурлаб бириктириб олиш ҳолатлари кучайди. Зеро ўсишнинг муқобил тушунчалари илгари сурилмоқда, аммо уларда ўсиш тўхтаса, жамиятнинг ҳаётийлигини қандай сақлаб қолиш ҳақида аниқ тушунча етишмайди.

    Ижтимоий устуворликларни қайта тақсимлашда жамиятнинг эътиборини фойда олиш фаолиятининг салбий жиҳатларига, атроф-муҳит ифлосланиши, иқтисодий шароитларнинг беқарорлиги, инфляция, монополистик бозор чекловлари, истеъмолчиларнинг хулқ-атворидаги ўзгаришлар, уятсиз реклама, тўлиқ маълумот ва сотишдан кейинги хизмат кўрсатишнинг ёмонлигига қаратади.


    Download 2,34 Mb.
    1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




    Download 2,34 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Постиндустриал давр-бу фаровонлик

    Download 2,34 Mb.