|
Ҳозирги даврнинг 5 глобал муаммоси
|
bet | 9/13 | Sana | 20.11.2023 | Hajmi | 2,34 Mb. | | #101579 |
Bog'liq 2-мавзу. Глобаллашув ЖИнинг асосий тенденциясиҲозирги даврнинг 5 глобал муаммоси - Экологик. (Иқлим исишининг салбий оқибатлари, парник газлари билан захарланиш, кимёвий чиқиндиларнинг ортиши, чиқиндиларни тўлиқ қайта ишлаш циклига ўтиш ва «яшил тахнологиялар»ни жорий этиш ва х.к.
- Демографик(аҳолининг қариши, туғилишнинг пасайиши, иш кучини такрор ишлаб чиқариш, демографик муаммоларни юмшатиш учун харажатларнинг ортиши, оилаларнинг ривожланиш муаммолари, аҳоли миграцияси ва х.к.).
- Табиий ресурслар бўйича муаммолар (хом ашё, энергия, озиқ-овқат), яъни тикланмайдиган табиий ресурсларнинг камайиши, хусусан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган тикланмайдиган ресурслар миқдори; суғориладиган ерларнинг қисқариши, ўрмон фондининг пасайиши, океан ва денгизлар фауна ва флорасининг йўқолиши, озиқ овкатларни самарасиз агротехник усуллар, суғориш тизими асосида ишлаб чиқариш, ер, тоғдар ва яйловлар каррозияси билан кураш; кимёвий ўғитлардан фойдаланишни қисқартириш, ГМО ишлаб чиқаришидаги чиқиндилар билан кураш, экологик тоза озиқ-овқатлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш ва х.к.
- Қуролсизланиш, оммавий қирғин куролларини тарқалишини ва ядро уруши олдини олиш (уруш бўлиб ўтган худудларда миналардан зарарсизлантириш, хуфёна ишлаб чиқарилган қуроллар савдоси билан кураш ва х.к.)
- Терроризм билан кураш (турли кўринишларда: диний, миллатлараро, минтақавий ва х.к.).
Постиндустриализация даври ва глобал «янги иқтисод» нинг шаклланиши. 50‑йилларнинг ўрталаридан бошлаб воқеаларнинг жадал ривожланиши бошланди, бу эса кўпайиб, тадбиркорликнинг чегаралари, тузилиши ва динамикасини ўзгартира бошлади. Фирмаларнинг хатти-ҳаракатидаги ўзгаришларни Питер Друкер таъбири билан айтганда «қонуниятсиз давр« бошланди. Д.Белл компаниялар янги ва кутилмаган вазифалар билан дуч келишини «постиндустриал давр» деб атади. 80-йиллардан, ўзгаришлар ҳали шиддат билан давом этмоқда эди ва келгуси даврни, яъни 10-15 йил олдинга башорат қилиш имкони маъносиз бўлиб қолди.
|
| |