Интерфейс маълумотлар тизими. Maple дастури кучли мулоқот муҳитига
мослаштирилган.
Маълумотлар тизимида ишлашда қуйидаги жараённи кўришимиз мумкин.
2.4.3-расм.Maple дастури интерфейсининг маълумотлар тизими.
Маълумотни маълум бир мавзу ёки буйруқ орқали излаш, шунингдек, кенг
қамровли мавжуд буйруқлар бажариш мумкин. Аниқ буйруқ бўйича маълумот
олиш учун, ишчи ҳужжатга «?» ва буйруқ номини киритиш ёки қизиқтирган
буйруққа курсорни қўйиб тугмани босиш лозим бўлади.
243
Интерфейснингикки ўлчовли график тизими. Текисликда график чизмани
бажариш учун экранда икки ўлчовли интерфейс тизими пайдо бўлади.Шунда
буйруқлар сатри қуйидаги менюларданиборат бўлади: 2.4.4-расм. Maple дастури интерфейсинингикки ўлчовли график тизими.
Бу тизимда қуйидагилар мавжуд:
File –ишчи ҳужжатнинг одатдаги интерфейс менюси;
Edit – ишчи ҳужжатнинг одатдаги интерфейс менюси;
View – ишчи ҳужжатнинг одатдаги интерфейс менюси;
Format – форматлаш буйруғи;
Style – график кўринишини ўзгартириш;
Legend – фазони кўрсатиш ва муҳаррирлаш;
Axes – координата ўқини бошқариш;
Projection – кўриниш масштабини белгилаш;
Animation – графикни анимациялаш;
Export – графикни ҳар хил кўринишда файлга сақлаш;
Window – ишчи ҳужжатнинг одатдаги интерфейс менюси;
Help – ишчи ҳужжатнинг одатдаги интерфейс менюси.
Икки ўлчовли графикада кўпроқ ишлатиладиган буйруқлар ускуналар
панелига киритилган ва уларнинг таърифи берилган.
- курсор координатлари; - чизиш усули; - координата ўқининг кўриниши; - графикларни масштабини ўзгартириш. Икки ўлчовли графикани форматлашдаменюлар сатридан фойдаланиш
мумкин. Улар сичқонча ёрдамида амалга оширилади.