|
математик статистика ва берилганлар таҳлили Pdf ko'rish
|
bet | 198/252 | Sana | 27.11.2023 | Hajmi | 10,42 Mb. | | #106552 |
Bog'liq УМК Ихтисос Даст Воситаларматематик статистика ва берилганлар таҳлили— статистик функциялар,
статистик регрессия, сонли фильтрация, тезкор Фурье ўзгартиришлари ва
бошқалар;
берилганларни қайта ишлаш — махсус функциялар тўплами, шу
жумладан, графиклар ясаш, мақбуллаштириш, нолларни излаш, сонли
интеграллаш (квадратураларда) ва бошқалар;
дифференциал тенгламалар — дифференциал тенгламаларни ва
дифференциал-алгебраик тенгламаларни, кечикувчи аргументли дифференциал
тенгламаларни, чегараларга эга бўлган тенгламаларни, хусусий ҳосилали
тенгламаларни ва бошқаларни ечиш;
хосмас (разреженные) матрицалар — махсуслаштирилган иловаларда
фойдаланиладиган MatLab пакетининг берилганларининг махсус синфи.
бутун
сонли арифметика — MatLab муҳитида бутун сонли
арифметиканинг амалларини бажариш.
Ускуналар тўплами. MatLab учун, унинг вазифаларини кенгайтирувчи
ускуналарнинг махсус тўпламини (ингл. toolbox) яратиш имконияти мавжуд.
Ускуналарнинг тўплами масалаларнинг алоҳида синфини ечиш учун MatLab
тилида ёзилган функцияларнинг коллекцияларини ифодалайди. Mathworks
компанияси кўп соҳаларда фойдаланиладиган ускуналар тўпламини етказиб
туради, шу жумладан қуйидагилар:
сигнал, тасвир ва маълумотларни сонли қайта ишлаш — сигнал,
тасвирларни қайта ишлаш, сонли фильтрлар ва алоқа системаларини лойиҳалаш
масалаларининг кенг спектрини ечиш имкониятини берадиган функциялар
тўпламлари. Масалан, DSP Toolbox, Image Processing Toolbox, Wavelet Toolbox,
Communication Toolbox, Filter Design Toolbox;
бошқариш системалари — динамик системаларни таҳлили ва синтезини,
бошқариш системаларини лойиҳалаш, моделлаш ва идентификация қилишни
енгиллаштирувчи функциялар тўплами. Масалан, Control Systems Toolbox, µ-
Analysis and Synthesis Toolbox, Robust Control Toolbox, System Identification
Toolbox, LMI Control Toolbox, Model Predictive Control Toolbox, Model-Based
Calibration Toolbox;
283
молиявий таҳлил — турли молиявий ахборотни тез ва самарали тўплаш,
қайта ишлаш ва узатиш имкониятини берадиган функциялар тўплами. Масалан,
GARCH Toolbox, Fixed-Income Toolbox, Financial Time Series Toolbox, Financial
Derivatives Toolbox, Financial Toolbox, Datafeed Toolbox;
|
| |