• Ҳужжатни форматлаш асослари.
  • Дастурнингинтерфейси.
  • Математик формулалар
  • Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o




    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet213/252
    Sana27.11.2023
    Hajmi10,42 Mb.
    #106552
    1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   252
    Bog'liq
    УМК Ихтисос Даст Воситалар

    2. Ҳужжатяратиш. Дастлаб LaTeX нинг янги файлини яратиш лозим. 
    Бунинг учун “Файл” менюсини очиб, “New” танланади. Очилган мулоқат 
    ойнасида ҳужжат қолипини танлаш керак бўлади. Масалан, Мен китоб ёзаман, 
    дейлик:
     
    Кейин, title ва author майдонига китоб номи ва муаллиф исмини 
    киритилади, шунингдек шу ерда титул вароқда акс этиб турадиган санани 
    киритиш мумкин: 
     
    Буларнинг ҳаммаси жуда ғалати туюлиши мумкин ва китоб ёзишга эмас, 
    балки кўпроқ дастурлашга ўхшаб кетади. Лекин, буларни барчасини аиқроқ 
    кўриб чиқамиз.


    301 
    3. Ҳужжатни форматлаш асослари. LaTeXнинг ҳар бир ҳужжати аниқ 
    тузулишга эга, бошида акслантиришларни созлашлар, зарур пакетларни 
    импортлаш, сўнгра эса, ҳужжат танасидаги матннинг ўзи келади. Қуйидаги 
    сатрлар асосий параметрларни инициализациялайдилар: 
    \documentclass[a4paper,11pt]{book} 
    \usepackage{amsmath,amsthm,amssymb} 
    \usepackage[T1,T2A]{fontenc} 
    \usepackage[utf8]{inputenc} 
    \usepackage[english,russian]{babel} 
    \title{Менинг янги китобим} 
    \author{Номаълум муаллиф} 
     
    Биринчи сатрда documentclass кўрсатма ёрдамида қоғоз ўлчами - a4paper ва 
    LaTeX шрифтининг ўлчами – 11 банд берилади.
    \userpackage кўрсатмалар, шрифларни юклаш, кодлашни қўллаб-қувватлаш 
    ва шрифтнинг сифати учун фойдаланиладиган LaTexнинг аввал ўрнатилган 
    пакетларини юклайди. Аmsmath, amsthm, amssymb пакетлар кириллицани 
    ишлаши учун, fontenc пакети шрифтларни кодлашни юклайди, T1 лотин 
    алифбоси ва T2A кириллица учун. Inputenc пакети UTF-8 кодлашни юклайди, 
    babel пакети эса, тилларни қўллаб-қувватлашни юклайди.
    \maketitle 
    \tableofcontents 
    \maketitle сатри LaTeXнингтитул вароғини яратади, кейинги \tableofcontents 
    сатр эса, LaTeX мазмунини яратади. Кейинги \chapter директива, ўзингизга ёққан 
    ном билан янги бобни яратиш имкониятини беради. Бу кўрсатмадан сўнг, боб 
    матни ёзилади ва янги \chapter кўрсатма учраганда боб тугайди. Бу янги боб 
    мазмунга иккинчи боб сифатида автоматик қўшилади.
    Бобларни \section ва \subsection кўрсатмалар орқали янада кичикроқ 
    қисмларга ажратиш мумкин. Барча бўлимлар автоматик ҳолда мазмунга 
    киритилади.
    Қандай тузулиш ҳосил бўлганлигини кўриш учун, чап устунда «Символы» 
    ўрнида «Структура» танланади, ўша ускуна орқали ҳужжатга жойлаштириладиган 
    ихтиёрий жадвал ва тасвирларни назорат қилиш мумкин: 


    302 
     
    Кўп кишилар китоб бошига жадвал ва тасвирларнинг рўйхатини қўйишни 
    истайдилар. Буни амалга ошириш учун оддийгина қуйидаги буйруқларни қўшиш 
    лозим: 
    \listoffigures 
    \listoftables 
    Ҳужжатдаги охирги буйруқ китобни тугашини кўрсатади. Ҳар бир очилган 
    begin ҳар доим end буйруқ билан тугаши керак.
     
    4. Дастурнингинтерфейси. LaTex — бу муҳаррирга боғлиқ бўлмаган 
    буйруқлар ёрдамида ҳужжатлар яратиш учун система, холос. Лекин, Latexila 
    баъзи нарсаларни содда ва тез амалга ошириш ва LaTeX ни фойдаланишни 
    соддалаштиришга ёрдам берадиган бир неча қўшимча ускуналарни тақдим этади. 
    Масалан, муҳаррир териш мобайнида автоматик тугатиш функциясини қуллаб-
    кувватлайди. 
    Дастурга «Tools» меню орқали созлаш мумкин бўлган gspell асосида 
    орфографияни текшириш учун интеграллашган система ўрнатилган. 


    303 
    Бундан ташқари, ускуналар панелига кўпгина зарур амалларни бажариш 
    тугмалари чиқарилган. Бу ерда боблар,бўлимлар, кесишадиган ҳаволалар қўшиш, 
    стилларни созлаш, маркирланган рўйхат ва математик функцияларни яратиш 
    мумкин. Баъзан қўлда буйруқни ёзишга қараганда битта тугмани босиш 
    афзалроқдир. Шунингдек, кўпгина буйруқларни «LaTeX» менюсида топиш 
    мумкин.
    5. Математик формулалар. Математик формулаларни яратиш учун 
    символарнинг ён панели билан биргаликда ускуналар панелини фойдаланиш 
    мумкин.Бунинг учун, ён панелдан «Символы» банди, сўнгра зарур 
    символларнинг, масалан грекча ёки операторлар категория(тоифа)си танланади.
    Ҳақиқатан ҳам, символларнинг ушбу панели ёрдамида осонгина турли 
    формулалар яратиш мумкин. Формулани яратиш учун матнли ифодаларни 
    фойдаланиш ёки ускуналар панелида сумматугмасини босиш мумкин.
    Тугмани босиш курсор ҳолатига зарур кўрсатма қўяди. Бундан кейин 
    клавиатурадан ёки ён панелдан зарур символларни киритиш қолади. Масалан, 
    касрлар, бўлувчи ва махражнинг қийматини узатиш зарур бўлган frac{}{} 
    кўрсатма ёрдамида бажарилади: 
    E=\frac{m_1v^2}{2}$ 
     


    304 
    Оддий математик ифодаларни $$ га олиш керак.

    Download 10,42 Mb.
    1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   252




    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o

    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish