307
3.2.1-расм.
Statistica
дастури ишчи ойнасининг ташқи кўриниши.
Statisticaда таҳлил қилинадиган маълумотлар, масалан MS Excel
дастуридаги каби, электрон жадвал кўринишида ифодаланади.
Statistica дастурида
маълумотли жадвал
Spreadsheet (улкан форматли жадвал) дейилади ва ўзининг
хусусиятларига эга. Устун ва сатрлар тенг хуқуқли бўлган одатдаги электрон
жадваллардан фарқли ўлароқ,
Statistica дастури жадвалида устунлар
Variables
(ўзгарувчилар), сатрлар эса -
Cases (кузатишлар) деб аталади. Ўзгарувчилар
сифатида тадқиқ қилинаётган белгилар чиқадилар. Масалан, бўйи, оғирлиги, ёши,
жинси, концентрация ва ҳоказо. Statistica нафақат сонли, балки матнли ҳам
маълумотларни қайта ишлайди! Кузатиш деганда, ўзгарувчилар алоҳида
ўлчашлар натижасида оладиган қийматлар тушунилади.
Spreadsheet жадваллар масалан, диапазонни ажратиш ва судраш (
drag-and-
drop), автоалмаштириш, нусҳалаш/қўйиш, бошқа иловалардан (MS Excel, Access)
импорт ва ҳоказо каби катакчали амалларнинг стандарт турларини қўллаб-
қувватлайдилар.
2. Файл яратиш ва сақлаш.Statistica
(менюдаги «Пуск» дан, ёки Ишчи
столидаги мос ёрлиқни босиб) ишга тушуринг. Сўзсиз аввалги сеансда амалга
оширилган ишдаги файл очилади. Ушбу файлни беркитамиз (асосий меню
File >
Close) ва янгисини яратамиз. Бунинг учу, учта усулдан бирини фойдаланиш
мумкин:
асосий
File (Файл) менюси бандида
New (Янги)ни танлаш;
ускуналар панелида тугмани босиш (оқ бет – «сўзсиз файл яратиш»);
«Ctrl + N» тугмалар бирлашмасини қўллаш.
Натижада янги ҳужжатни яратишнинг мулоқатли (
Create new document, 2-
расмга
қаранг)
пайдо
бўлиб,
унда
бевосита
қандай
ҳужжат,
тайёрланаётганлигини кўрсатиш зарур. Биз маълумотли янги ҳужжат яратамиз,
шунинг учун, фойдаланувчи олдида сўзсиз биринчи бўлиб тақдим этиладиган