• Векторли графика
  • Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o




    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet223/252
    Sana27.11.2023
    Hajmi10,42 Mb.
    #106552
    1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   252
    Bog'liq
    УМК Ихтисос Даст Воситалар

    Растрланган графика. Растрланган графиканинг асосий элементи
    нуқтадан иборат (экрандаги нуқтапиксел дейилади). Тасвир компьютерда 
    пикселлар тўпламида тақдим этилган бўлса, у ҳода унинг хотирасида тасвирни 
    ифодалайдиган ҳар бир нуқталар тўплами ҳақида ахборот сақланади. Экранда
    элак кўринишда тақдим этилган нуқталар тўплами растрдир.Шунинг учун, 
    графика растрли деб аталади. Тасвирни сақлаш учун мўлжалланган хотира ҳажми 
    жуда катта. Растрли объектни катталаштиришда ҳар бир нуқтанинг ўлчами 
    катталашади, шунинг учун, зиналик самара, яъни пикселлаштириш самараси 
    пайдо бўлади.
    Векторли графика. Асосий элемент чизиқлардир.Расмларни ташкил этувчи 
    геометрик шакллар, эгри ва тўғри чизиқлар компьютер хотирасида математик 
    формулалар кўринишида сақланади. Чизиқлар эгаллаган хотира ҳажми 
    чизиқларнинг ўлчамига боғлиқ эмас. Ҳар бир объетни экранга чиқаришдан олдин 
    дастур экран нуқталарини координаталарини ҳисоблайди, шунинг учун, векторли 
    графикани ҳисобланадиган графика ҳам деб аташади. Вектор графикасининг 
    объектларини сақлаш учун хотира ҳажми растрли графикадаги ўша ўлчамлардаги 
    хотира ҳажмига қараганда анчагина кам. Векторли графиканинг устунлиги, 
    шунингдек, мураккаб объектларни катталаштириш орқали тўлиқроқ кўриб 
    чиқишдан иборат, чунки чизиқларнинг қалинлиги масштабланганда аввалгидек 
    қолади.
    3D Графика. Бу шакл ва ранглар ёрдамида ҳажмли объектларни яратиш 
    имкониятини берадиган усул ва ускуналар комплексиан иборат графиканинг 
    бўлимларидан биридир. Икки ўлчамли тасвирлардан унинг фарқи, махсус 
    дастурлар ёрдамида уч ўлчамли моделни геометрик проекциясини тексликка 
    қуришидир. Олинган модел ҳақиқий дунёнинг объектларига мос келиши
    (масалан, бино, одам, автомобил, астероид) ёки бутунлай абстракт (тўрт ўлчовли 


    317 
    фракталпроекцияси) мумкин. Бугун 3D графика ҳаётимизнинг кўп жабҳаларидана 
    мустаҳкам жой эгаллади. Бу: 
    қурулиш(ҳажмлиархитектурали 
    бино 
    тасвирларлари, 
    объектлар, 
    интерьерлар, экстерьерлар); 
    ишлаб чиқариш (объектли моделлаш); 
    телевидение (глянцли журналларда фотони моделлаш, видеороликлар, 
    кинода махсус самаралар); 
    ўйин саноати (3D-анимация ва виртуал дунё, компьютер ўйинларни ишлаб 
    чиқиш); 
    полиграфия (полиграфик маҳсулот яратиш), реклама 
    (электрон 
    тақдимотлар ва каталоглар, реклама тахталари ва ҳоказо) ва бошқ. 

    Download 10,42 Mb.
    1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   252




    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o

    Download 10,42 Mb.
    Pdf ko'rish