Векторли:
Corel DRAW
Adobe Illustrator
Micrografx Designer
Microsoft Draw
Word муҳитининг расм солиш панели
Растрли:
Paint
Adobe Photoshop:
Corel Photo-Paint
Fractal Design Painter
Photo Finish
Micrografx Picture Publisher
GIF — тасвирларни қисишни кўзда тутган, анимацияни сақлаш
имкониятини берадиган оммалашган формат.
JPEG — сиқиш алгоритмини йўқотиш билан фойдаланиладиган формат.
Тасвир махсус сиқиш формати(одатда, сиқиш коэффициенти 1:2 дан 1:10 гача)да
сақланади. Тасвир ишга туширилганда йўқотиш катта эмас ва амалга сезилмайди.
PCD (Photo-CD) —фотографиялар учун формат.
BMP — тасвирни қисишни кўзда тутмайдиган формат. Уни катта ютуғи –
универсаллигидир. Қарийиб барча график файлларни кўриб чиқиш ва
муҳаррирлаш дастурлари уни қўллаб-қувватланади. Охирги вақтларда бу
форматдан тасвирни махсус қисиш форматида сақлайдиган BMP RLE Compressed
форматга ўтказадиган дастурлар пайдо бўлмоқда.
TIFF — график тасвирлар билан ишлайдиган турли дастурларда кенг
фойдаланиладиган форматлир. TIFF ва BMP форматлар турли ҳужжатларга
расмлар қўйиш имкониятини берадиган оммалашган Microsoft Word муҳаррир
томонидан қўллаб-қувватланади.
Растрли графикаютуқлари:
ҳар бир пиксел бир-бирига боғлиқ эмас;
растрли тасвир олиш учун ташқи қурилмаларнинг ривожланган системаси
(сканерлар, видеокамералар, рақамли фотоаппаратлар, график планшетлар),
тасвирларни рақамлаштиришнинг мураккаб бўлмаган техник жорий қилиниши;
наққошлик самараларни фойдаланиш имконияти (туман, кескинмас,
ювилганлик, рангнинг юпқа
нюансл
ар, перспектив чуқурлик ва ш.к.лар);
фотореаллик;
файлларнинг стандарт форматларини фойдаланиш.
Растрли графикакамчилиги:
катта ахборотли ҳажм;
расм масштабини ўзгаришидв тасвир сифати ўзгаради (пикселлаштириш
жараёни);
319
расмни трансформация қилиш(буриш, қиялаштириш)да ғалатилик;
стандарт дастурларда ҳар доим ҳам ўқий олмайдиган турли форматларнинг
кўплиги.
Юқорида баён қилинганларни умумлаштирган ҳолда, растрли графика
фойдаланиш шаксиз зарур ахборотнинг муҳим турини ифодалайди, деб хулоса
қилиш мумкин. Лекин, растрли графиканинг ютуғи ва камчилиларини била
туриб, тасвирни вазифасига қараб уни фойдаланиладилар.
Растрли графиканинг кенг тарқалган пакетларидан бири - Adobe Systems
фирма томонидан ишлаб чиқилган Adobe Photoshop – кўпвазифали график
муҳарриридир. Асосан растрли тасвирлар билан ишлайди, лекин баъзи векторли
ускуналарга эга. Маҳсулот растрли таcвирларни муҳаррирлаш воситаларининг
тижорат соҳасидаги бозорнинг сардори (лидери) ва Adobe фирмасининг энг
таниқли маҳсулоти ҳисобланади.
Photoshop графиканинг ҳар – хил турлари билан ишлаш, ихтиёрий график
тасвирларнинг дизайнини мустақил ишлаб чиқиш, фото расмларни ретушлаш
(ре́тушь (фр. retoucher — бўяш, тўғрилаш), расмларни тўғрилаш, содда
анимацияларни яратиш имкониятини беради.
Adobe Photoshop дастури қуйидаги асосий имкониятларга эга:
асосий фон рангини ўзгартириш;
«Карандаш», «Ластик», «Заливка», «Выделения», «Текст», «Штамп»
ускуналарини фойдаланиш;
бир неча амалларни бекор қилиш;
рангларни ўзгартириш;
рангни автоматик тўғрилаш;
«Уровнях» рангини танлаш ёрдамида тўғрилаш;
оқ-қора суратда рангларни ўзгартириш;
тасвир ўлчамларини аниқлаш ва ўзгартириш;
турли меню орқали муҳаррирлашни бажариш
слой (қатлам)ларни фойдаланиш;
«Быстрая маска» ёрдамида ажратиш;
рангни алмаштириш;
«Восстановление фото» вазифаси;
бир неча расмларни бирлаштириш;
манзара яратиш;
«Убираем грязь» вазифаси – фон ёки расмни бўёқ билан тўкиш;
суратларни бадиий қайта ишлаш;
«Фильтр»ни фойдаланиш;
рақамли бўяш ва рақамли лифтинг (кўтариш);
фондан тасвирни чиқариш;
ҳайвондаги “ялтирайдиган” кўзини тўғрилаш;
одамдаги “қизил” кўзларни тўғрилаш;
“Размытие” ускуналар гуруҳини, «Тонирование» ватўғрилаш ускуналарини
фойдаланиш;
Перспектива(ёки уч ўлчовли фазо тасвирини одам кўриб қабул қилишга мос
ҳолда икки ўлчовли текисликка тасвирлаш системаси)ни тўғрилаш;
горизонт чизиғини тўғрилаш;
объектни йўқотиш;
320
ёритиш самараларини қўллаш;
ниқоблар асосида коллаж( фр. coller — коллаж (от фр. coller —
ёпиштириш) —бир асарда турли-туман элементлар(келиб чиқишига, моддий
табиатига, стили бўйича контрастлигига ва ҳоказо)ни бирлаштириш
таъкидланган санъатдаги усул. Коллаж айниқса XX аср санъатига мансуб)ни
яратиш;
объектларни қўшиш;
чизилган расмни сунъий яратиш
вектор графика элементларини қўллаш;
содда анимацияларни яратиш.
|