339
Дастур (ёки программа -
грекч.προ — аввал,
грекч.γράμμα — ёзув) — атаманинг
таржимаси «буйруқ» маънони англатади, яъни бўладиган ҳодиса
ва амалларни аввалдан
тавсифлашдир.
Дастурий восита (ДВ) – бу дастурлар, процедуралар, қоидалар, шунингдек агар
кўзда тутилган бўлса, уларга йўлдош бўлган қайта ишлаш системасини ишлаб туришига
тегишли ҳужжатлар ва берилганлардан ташкил топган объектдир.
Дастурий интерфей - бу Си ва Фортранда MatLab билан ўзаро таъсир этадиган
дастур ёзиш имкониятини берадиган кутубхонадир.
Дастурлар кутубхонаси - дастурий таъминотни ишлаб чиқиш учун
фойдаланиладиган дастурости ёки объектлар тўпламлари.
Дастурий таъминот –аниқ бир доирадаги масалалар ечиш учун мўлжалланган
ва машинали ташувчиларда сақланадиган, компьютер дастурлар ва берилганларни ўзига
олган ахборот технологияларининг муҳим таркибий қисмидир.