342
Туториал
– (ингл.
«tutorial» – ўқитиш, ўқув қўлланма) - бу қандайдир жараённи
қадамба-қадам (босқичли) тушунтириш, ниманидир бажариш бўйича кўрсатма.
Туториаллар матнлик, график ва видеолик бўлади. Рассомлар учун график туториал кенг
оммалашган бўлиб, унда нимани ва қандай чизиш кўргазмали ёзилган бўлади.
Узлуксиз интегация воситалари – воситалар(CI, ингл.
Continuous Integration) —
бу ишчи нусҳаларини кунига бир неча марта умумий асосий ишлаб чиқариш шохига
туташадиган ва тезроқ аниқлаш ва интеграция масалаларини ечиш учун лойиҳанинг тез-
тез автоматлашган йиғишларни бажарадиган дастурий таъминотни ишлаб чиқиш
амалиётидир.
Ускунавий дастурий таъминот —дастурларни лойиҳалаш (дастурий таъминот
лойиҳасини яратиш), ишлаб чиқиш (ингл.
software development, дастурий таъминотни
яратиш) ва кузатиш (яхшилаш, мақбуллаш ва нуқсонларни йўқ қилиш) жараёнида
фойдаланиш учун мўлжалланган дастурий таъминот.
Уч ўлчовли графика (3D Graphics (ингл. 3 Dimensions — «3 ўлчов»), тасвирни
учта ўлчови) —ҳажмли объектларни тасвирлаш учун мўлжалланган усул ва ускуналар
(дастурий ҳам, аппаратли ҳам) тўпламини ўзига олган компьютерли графика бўлими
.
Ўйинфикация (геймификация [ингл.
gamification],
геймлаш) — ноўйин
жараёнларда фойдаланувчилар ва истъемолчиларни амалий масалаларни ечишда жалб
қилинганликларини кўтариш, маҳсулот, хизматларни фойдаланиш мақсадида, амалий
дастурий таъминот ва веб-сайтларга компьютер ўйинларга табиатли ёндашувларни
қўллаш.
Флейта — дастлабки тебранишларнинг манбаси асбобнинг девори ўткир четига
кесишадиган ҳаво оқимидан иборат бўлган қатор духовой мусиқий асбоблар(абиум,
клин)нинг умумий номи.