120
уч ўлчовли графиклар - интерфейсни уч ўлчовли графика тизими.
Ишчи ҳужжатнинг интерфейси. Ишчи ҳужжатнинг интерфейси экранда
кўрсатилади, агар фойдаланувчи ишчи ҳужжат билан ишламоқчи бўлса,
кириш
учун махсус пиктограммадан фойдаланиши мумкин.
Берилган интерфейснинг кўриниши 7.2-расмда кўрсатилган.
Maple дастурида менюлар сатри саккизта банддан иборат бўлиб, улар
қуйидагиларни ташкил этади:
File – maple тизимидаги файллар билан ишлаш буйруғи;
Edit – ажратилган бўлак билан ишлаш буйруғи;
View – ишчи ҳужжат ва бошқарув панелини ўзгартириш буйруғи;
Insert – очилган хужжатга ҳар хил объектлар ва матнлар киритиш;
Format - матнни форматлаш буйруғи;
Spreadsheet – электрон жадвал билан ишлаш буйруғи;
Window – тартиблаш ва рўйхатдаги очилган ишчи ҳужжатни ёпиш
буйруғи;
Help – дастур ҳақида маълумот олиш.
Ишчи ҳужжатни бошқаришда тез-тез ишлатиладиган буйруқлар ускуналар
панелига киритилган ва уларга қисқача изоҳ берайлик:
- янги ҳужжат яратиш;
- хотирадан ҳужжатни чақириш;
- URL ни очиш;
- сақлаш;
- чоп этиш;
- ажратилган соҳани қирқиб, буферга олиш;
- нусха олиш;
- буфердаги маълумотни ўрнатиш;
- буйруқни бекор қилиш;
- бекор қилинган буйруқни тиклаш;
-
Мaple буйруғини ҳужжатнинг курсор жойлашган бўлагига
жойлаштириш;
- матнли изоҳларни жойлаштириш ва форматлаш;
- бажариладиган буйруқлар гуруҳини жойлаштириш;
- ажратилганни қисмда яратиш;
- олдинги ҳаракатга қарама - қарши ҳаракат;
- гипермурожаат билан ишлашда бир қадам орқага;
- гипермурожат билан ишлашда бир қадам олдинга;
- ҳисоблашни тўхтатиш;
- масштабни (100%, 150 % ва 200 %) ўзгартириш;
- алоҳида белгиларни кўрсатиш-беркитиш;
- фаол ойна ҳажмини катталаштириш;
- ички хотирани тозалаш;
- буйруқлар сатрини математик ҳолатдан Mapleга ўтказиш ва
аксинча;
- амални бажариш ёки акси;
- синтаксис амални автоматик тўғрилаш;
- жорий амални бажариш;