117
МАВЗУ-10-11. “Maple” амалий дастури ва унинг имкониятлари.
“Maple” дастурининг умумий кўриниши. “Maple” дастурида ускуналар
билан ишлаш
Режа:
1. Maple амалий дастури ва унинг имкониятлари.
2. Maple дастурининг умумий кўриниши.
3. Maple дастурида ускуналар билан ишлаш.
Таянч тушунчалар:Maple, WYSIWYG интерфейси,
Quick Sheets,
OLE (Object
Linking and Embedding - объектлар алоқаси), Интерфейснингикки ўлчовли график
тизими, Интерфейснингуч ўлчовли график тизими.
Maple
- дастурий восита, компьютерда
хилма-хил математик ва техник ҳисоб-
китобларни бажариш муҳити бўлиб,
фойдаланувчига формулалар, сонлар,
графиклар ва
матнлар билан ишлаш
имкониятларини тақдим этади ва у
ўзлаштирилиши осон график интерфейс
билан таъминланган.
Maple
муҳитида
турли
мураккабликдаги техник муаммоларни (сон ва символли) ҳал қилишга
мўлжалланган 100 дан ортиқ оператор ва мантиқий функциялари мавжуд.
Maple
қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
математик функциялар кутубхонаси;
турли типдаги графиклар кўриш ускуналари;
матнли изоҳлар ва ҳисоботларни расмийлаштириш воситалари;
пакетнинг стандарт ускуналари ёрдамида ечиш мумкин бўлмаган ёки
жуда мураккаб бўлган вазифаларни ҳал этиш учун дастурлар ёзиш имкониятини
берадиган дастурлаш тиллари, дастур тузулишига ўхшаш конструкциялар;
маълумот олиш ва тезкор тақдим этиш учунқулай интерфаолтизими;
бошқа Windows иловаларбилан OLE ( Object Linking and Embedding–
объектларни
жорий
этиш
ва
боғлаш)
механизмлариорқалимаълумотларалмашишвоситалари;
тайёр ишчи ҳужжатларни электрон почта ёки Интернет орқали
экранда тақдим этилган ҳолатида юбориш.
Бу
турдаги дастурий воситаларни универсал математик пакетлар,
тизимлар ёки в
оситалар деб юритилади.
Maple
ни лойиҳалаш чоғида мухандислик ҳисоб-китобларини олиб бориш
учун кучли, нозик ва содда қўлланилишга эга бўлган восита яратиш мақсади
118
қўйилган. Бу мақсадларга
эришиш учун
унд
a қуйидаги келишувлар қабул
қилинган:
математик адабиётлар учун анъанавий бўлган функция ва ифодаларниёзиш
усулидан фойдаланилади;
фойдаланувчига Wysiwyg интерфейси тақдим этилади (яширин
ахборот мавжуд эмас- барчаси экранда кўрсатилади, чоп этилган ҳужжат
қоғозда худди экрандагидек кўринишда бўлади);
ишлаш учун оддий ифодалар тугмалар орқали киритилади;
ишни осонлаштириш учун ускуналар панели мавжуд;
графиклар кўриш, интегралларни ҳисоблаш, қатор йиғиндисини ҳисоблаш
ва бошқа мураккаб ишлар ишчи ҳужжатда белгиланган ҳолатларни тўлдириш
билан бажарилади;
муҳит
тақдим
этган
имкониятлар,
фойдаланувчининг
эҳтиёжларига
мосҳолда
имкониятлар
очиб
берилади,
масалан,
фойдаланувчиматрицалар ҳисобидан фойдаланмаса, уларни пакетда йуқ деб
ҳисоблашимумкин;
ҳисоблар
учун
энг
ишончли
стандарт
алгоритмлар
олинган;
Maple
нинг
тобора
кўп
ишлатиладиган
процедуралари
қулай
матн-шпаргалкалар тўплами тарзида расмийлаштирилган (QuickSheets),
уларнинг мазмунини ишчи хужжатга «олиб ўтиш» осон;
иш
мобайнида фойдаланувчига кенг, қулай ва мантиқан ташкил этилган
маълумотлар тизими тақдим этилади ва ўзининг содда интерфейси. гиперматн
кўрсатмалар ва бошқалар билан таъминланган;
«стол»
маълумотномаси мавжуд, унга кўплаб формулалар, математик ва
физик ўзгармаслар кирган;
электрон жадвал ва матн процессорининг тезкор имкониятлари тақдим
этилади.
Одатдаги шаклда математик ифодани ёзиб, у билан хилма-хил символ ва
сонли математик ишларни бажариш, қийматларни ҳисоблаш, алгебраик
ўзгартириш, тенгламани ечиш, функцияларни
дифференциаллаш, жадвал тузиш ва бошқа
ишларни бажариш мумкин.
Maple
дастурида қуйидаги
математик
амалларни ёзиш ва бажариш имкониятлари мавжуд:
хақиқий ва комплекс сонлар, ўлчамга эга катталиклар билан
амаллар бажариш;
сонлар, векторлар ва матрицалар билан ишловчи операторлар ва
мантиқий функциялар;
мантиқий ифодаларни ёзиш учун мантиқий операторлар;
дифференциаллаш, интеграллаш, йиғиндини ҳисоблаш операторлари;
элементар ва махсус функциялар графикларини кўришоператорлари;
исталган символли ифодани қайта ишлаш;
119
тенгламалар ва символли тенгламалар системасини ечиш;
алгебраик ўзгартиришлар, қавсларни очиш, кўпайтувчиларга
ажратиш ва касрларни бўлиш;
штегралларни ҳисоблаш;
тескари матрицани топиш ва транспонирлаш;
киритилган массив блоклари билан 20 та амал, масивлар ўлчами ва
чегараси учун 6 та функция киритилган;
матрицаларни бўлиш;
оддий дифференциал тенгламалар ечиш учун операторлар мавжуд.
Дастурни ишга тушириш қуйидагича амалга оширилади: