111
Уларни
ясаш учун учта х, у ва
z каби координаталар ўқига эга бўлган
координаталар системасини фойдаланишга тўғри келади. Дисплей экрани ясси
бўлганлиги сабабали, амалда шаклларнинг ҳажмлилиги фақат имитация қилинади
– аксонометрик проекция ёрдамида уч ўлчовли шаклларни кўргазмали
ифодалашнинг яхши маълум бўлган усулини фойдаланади.
Шаклнинг барча
нуқталарини ясаш ўрнига, одатда шаклнинг ўзаро перпендикуляр текисликлари
бўйича кесим чизиқларига эга бўлган унинг каркасли модели қурилади.
Натижада шакл кўплаб эгри чизиқли тўртбурчаклар тўплами кўринишида
ифодаланади. Шаклга кўпроқ табиийлик бериш учун каркаснинг кўринмас
чизиқларини йўқ қилиш алгоритми ва шаклнинг ёнини ёритишни имитация
қилиш мақсадида тўрт бурчакларни функционал бўяш фойдаланилади.
Уч ўлчовли сиртларнинг графикларини ясаш учун асосий Plot 3Dграфик
функция фойдаланилади: