109
билан ясашни кўрсатади. Ранглаш ColorFunction->Hue
опция томонидан
таъминланади. ContourSmoothing ->True опция контур чизиқларини силиқлашни
беради.
2.3.15-расм. sin(x у) сиртни тенг даражадаги чизиқлар орасидаги соҳани
кул рангга бўялган контурли графиги.
Кейинги мисол (2.3.16-расм) ContourShading опцияни қўллашнинг
самарасини намойиш этади. Агар унинг қийматини Falseдеб берилса, у ҳолда
чизиқлар орасидаги фазони тўлатиш бўлмайди. Шундай қилиб, бу ҳолда фақат
тенг даражадаги чизиқлар ясалади.
2.3.16-расм. Фақат тенг даражадаги чизиқлар ифодаланган контурли
график.
Баъзан, агар контурли чизиқларни
ясашни олиб ташланиб, чизиқлар
орасидаги бўяш қолдирилса, график кўргазмалироқ бўлади. Агар сифатли
тасвирни кузатиш зарур бўлса, у ҳолдаграфиканинг бундай варианти афзалроқ
бўлади. Бундай графикни ясаш учун ContourLine->False
опцияни фойдаланиш
керак (2.3.17-расм).
110
2.3.17-расм. Тенг даражали чизиқсиз контур график.
Бу ҳолда чизиқлар орасидаги соҳани (PostScript) монохромли бўяш
варианти фойдаланилади. Агар, масалан, графикни монохром принтерда чоп этиш
кўзда тутилса, у ҳолда у афзал бўлади.
Зичлик графикларни ясаш. Икки ўзгарувчиликf(x, у) функция орқали
қандайдир муҳитнинг зичлиги тавсифланиши мумкин. Зичлик графикларини ясаш
учун қуйидаги график функциялар фойдаланилади: