AbsoluteDashing [{dl, d2,...}] - кейинги чизикларни абсолют узунликка dl,
d2, ... (циклик ҳолда такрорланувчи) эга бўлган кетма-кет сегментли пунктирда
беради. di узунлик қийматлари пикселларда берилади;
AbsolutePointSize [d] – графикнинг кейинги нуқталарини d (пикселларда)
диаметрли доираларда ясашни беради;
AbsoluteThickness [d] – кейинги чизиладиган чизиқлар учун қалинликнинг
абсолют қийматини (пикселларда) беради;
Dashing [{rl, r2,...}] - кейинги чизикқларни абсолют узунликка rl, г2, ...,
(циклик ҳолда такрорланувчи) эга бўлган кетма-кет сегментли пунктирда беради.
Бунда ri графикнинг тўла кенглигининг нисбати сифатида берилади;
PointSize [d] - графикнинг кейинги нуқталарини графикнинг умумий
кенглигини улуши сифатида берилган d (пикселларда) нисбий диаметрли
доираларда чиқаришни беради;
Thickness [r] – кейинги барча чизиқлар учун графикнинг умумий
кенглигини улуши сифатида берилган r қалинликни ўрнатади.
2.3.7-расм Бессел функцияси графигини пунктир чизиқ кўринишида
ясашни кўрсатади. У Dashing график директиваси ёрдамида берилади.
103
2.3.7. Бессел функцияси графигини Dashing график директивани қўллаш
билан ясаш.
Графикни нуқталар бўйича ясаш - List Plot функцияси. Кўпинча графикни
нуқталар бўйича қуриш зарурати бўлади. Буни ядрога ўрнатилган ListPlot график
функция таъминнлайди:
ListPlot [{yl, у2,...}]- катталиклар рўйхатини графигини чиқаради. х
координаталари 1, 2, ... қийматлар қабул қилади;
ListPlot [{{x1, y1}, {х2, у2 },...}]- кўрсатилган х - ва y -координатали
катталиклар рўйхатини графигини.
Содда ҳолда (2.3.8-рсм) бу функция координата х= 0, 1, 2, 3, ...
қийматларини ўзи беради ва графикда координата рўйхатидан кетма-кет танлаб
(х, у) координатали нуқталарни ясайди.
2.3.8-расм. Графикни нуқталар бўйича ясаш.
График объектлар ҳақида ахборот олиш. Баъзи ҳолларда график ясаш
деталлари фойдаланувчи учун кутилмаган ва тушунарсиз бўлади. Бунинг сабаби,
графикларда турлича биргаликда фойдаланиланиш мумкин бўлган опцияларнинг
кўплигидадир. Шунинг учун, график объектларнинг ҳоссалари ҳақида
ахборотларни қандай олиш кераклигини билиш фойдалидир. Баъзан опцияларни
104
катта бўлмаган такомиллаштириш (масалан, чизиқ ва фонларнинг рангини
алмаштириш) графикни тўлиқ фойдаланувчининг талабларини қаноатлантириши
мумкин. График g объектининг опциялари ҳақидаги ахборот қуйидаги
функцияларни беради:
|