• Mavzu: Davlat boshqaruvida axborot komunikatsiya texnologiyalarini o`rni.
  • Raqamli iqtisodiyot




    Download 51.8 Kb.
    Sana14.03.2024
    Hajmi51.8 Kb.
    #171973
    Bog'liq
    davlat boshqaruvida ATK mustaqil ish — копия
    6-lekciya-1, Xoltoʻrayev Layoqatsizlik , ATT 2-maruza, таквим, 111Skanerlar, Очик дарс охирги, 317-320 Xamrayev O, mirjon web ilova MI, Mavzu tj abslar faoliyatining umumlashtirilgan sxemasi. Reja K, Kompyuter tarmoqlari-fayllar.org, 18 NAVOIY RIDONA GAZALLARI, Mehmondorchilik, Konfrensiyaga, Н


    O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI


    MIRZO ULUG‘BEK NOMIDAGI O‘ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETINING JIZZAX FILIALI


    Iqtisodiyot kafedrasi

    “ RAQAMLI IQTISODIYOT” fanidan




    MUSTAQIL ISH


    Mavzu: Davlat boshqaruvida axborot komunikatsiya texnologiyalarini o`rni.


    Bajardi: 926-21 guruh talabasi Qahhorova O.Sh.


    Qabul qildi:  Nizametdinov A.A

    Jizzax-2024


    Режа


    1. Давлат бошқарувида АКТнинг аҳамияти.
    2. Кўп учрайдиган адашишлар
    3. Ахборот технологиялари нуқтаи назаридан «классик» давлат бошқаруви
    4. АКТ ва давлат бошқарувининг самарадорлиги
    5. Адабиётлар

    Давлат бошқарувида АКТнинг аҳамияти


    Шундай қилиб, Сиз давлат бошқарувида АКТни жорий этиш нима эканлигини билиб олмоқчисиз. Бироқ АКТ-мутахассиси бўлмаган Сизни давлат муассасаларидаги амалдорларнинг компьютерлар билан жиҳозланганлиги тўғрисидаги толиқтирадиган тафсилотларда адашиб қолиш ташвишлантирмоқда. Боз устига, маълумотлар узатишнинг у ёки бу идоралараро тармоғининг тузилмаси ва функциялари тўғрисидаги билимлар Сизга қачондир амалда яраб қолиши эҳтимолдан йироқ эканлигига Сиз қатъий ишонасиз. Биз Сизни тушунамиз. Муаллифларга ҳам бу тафсилотлар унча ҳам қизиқарли эмас. Сизни тинчлантирмоқчимиз: биз ҳозир сўз юритган масала бизнинг китобимизнинг соҳасига тегишли, бироқ асосий ва белгиловчи белги эмас. Сиз бу ўзи нима деб сўрамоқчисиз. Бу саволга тегишли луғат тушунчалари билан жавоб беришдан олдин давлат бошқарувида АКТ нима эмас эканлигини тушуниб олишга интиламиз.

    Кўп учрайдиган адашишлар


    E-Governance мавзуси кейинги вақтларда жуда оммалашиб кетди. Бироқ сўнгги пайтларда эълон қилинаётган материалларда мазкур мавзуга ёндашишда тизимлилик ва концептуал қатъийлик йўқлиги кўриниб турибди. Давлат бошқарувида АКТ ҳақида гапирилганда, одатда, платформалар, порталлар, ҳужжатлар айланиши, у ёки бу фирмаларнинг технологиясидан фойдаланиш тўғрисида сўз юритишади, у ёки бу даражада e-Governance деб аталиш ҳуқуқига талабгорлик қилаётган, аслида эса бундай бўлмаган ахбороткоммуникация тизимларининг амалга оширилганлиги ва муаффақиятли жорий этилганлиги ҳақида мисоллар келтирилади. Ахборот технологияларининг ижтимоий ҳаётга жорий этилишининг кўчкисимон жараёнидан сохта кўтаринкилик ҳолатига тушиш бизнинг давримизнинг характерли белгиси ҳисобланади. Тегишли давлат дастурлари қабул қилиниши билан мустаҳкамланган ушбу жараён давлат бошқаруви органларининг ялпи ахборотлаштирилиши даражасига чиққандан кейин кўплар АКТнинг давлат бошқарувига жорий этилиши мана шундан бошланади деб ҳисоблашга мойилдирлар.
    Дастлаб e-Governance масаласида жамоатчилик фикрида мавжуд бўлган типик афсоналар ва адашишларни тушуниб олишга ҳаракат қиламиз. Биринчи адашиш.
    Давлат бошқарувида АКТ – бу қандайдир янги суперкомпьютер ва у давлат аппарати ва барча амалдорларини тўлиқ ёки қисман алмаштиради ва одамлар учун давлат бошқаруви функциялари вазифасини бажаради деган адашиш.
    Ахборот технологиялари нуқтаи назаридан «классик» давлат бошқаруви Бироқ бизни қизиқтирадиган тушунчани ифодалашдан олдин «классик» маънода тушунишда давлат бошқаруви ўзида нимани ифодалашини биз етарлича тасаввур қила оламизми деган савол ҳақида ўйлаб кўрайлик. Бироқ, бундан олдин оммавий адабиётларда кенг ёйилган бир тушунчага тўхталиб ўтамиз. Бу «электрон ҳукумат»6 тушунчасидир. Давлат бошқарувида жорий этиладиган ахборот-коммуникация технологияларини умумий комплексини англатиш учун ушбу атама кенг қўлланилиши биз олдинги параграфда сўз юритган афсоналар ва адашишларни озиқлантирадиган негиз ҳисобланади. Бироқ давлат бошқарувидаги АКТни «электрон ҳукумат» сифатида таърифлаш тўғрими? Ушбу саволга жавоб бериш учун «ҳукумат» тушунчасига қандай норматив-ҳуқуқий ва сиёсий таъриф берилганлигига мурожаат қиламиз. Жумладан, Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг тегишли Қонунлари Ҳукуматни (Вазирлар Маҳкамасини) Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви органлари тизимига бошчилик қиладиган ва улар воситасида иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳа самарали фаолият кўрсатишини, мамлакат қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижро этилишини таъминлайдиган ижро этувчи давлат ҳокимияти органи сифатида таърифлайди7. Сиёсатшуносликда кенг қабул қилинган «ҳукумат» атамасини тегишли энциклопедик луғатлардан топиш мумкин. Масалан, Encyclopædia Britannica8 ҳукуматни унинг воситасида давлат ва жамиятни бошқариш ва уларга раҳбарлик қилиш амалга ошириладиган сиёсий тизим сифатида таърифлайди.
    Шундай қилиб, энг умумий тарзда ҳукумат – бу тегишли ваколатлар берилган шахслар ва муассасалар орқали жамиятни бошқарадиган ва давлат ишларини юритадиган мамлакатдаги ижро этувчи давлат ҳокимиятининг олий органи. Яъни, ҳукумат – бу, энг аввало, сиёсий тизим. Давлат бошқарувидаги АКТ эса - ахборот-техник тизим ва у ҳеч бир сифатда давлат бошқаруви органларининг жами бўла олмаслиги тушунарлидир.
    Бошқача сўзлар билан айтганда, АКТ-мутахассислар томонидан қўлланилаёган «электрон ҳукумат» атамаси АКТдан фойдаланган ҳолда давлат ҳокимияти органлари ва жамиятнинг ўзаро ахборот орқали муомаласини билдирадиган метафорадан бошқа нарса эмас10. Бу ахборот орқали ўзаро муомала қилиш ҳукумат фаолиятининг – у ёки бу давлат қарорлари шаклида – қонунлар, қарорлар, фармойишлар, йўриқномалар ва ҳоказолар шаклида оммавий сиёсатни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, ижро этилишини ташкил этиш ва назорат қилишнинг узлуксиз жараёни бўлган давлат бошқарувининг асосий мазмунини ташкил этади. Ушбу жараёнда амалда унинг барча қадамлари – турли-туман бошқарув ахборотини йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари орқали қайта ишланади ва моделлаштирилади. Давлат бошқарувининг машиналарга берилмайдиган ва принцип жиҳатидан машиналарга берилиши мумкин бўлмаган ягона босқичи – бу бунга ваколат берилган ваколатли орган ёки мансабдор шахс томонидан бошқарув қарори бевосита қабул қилинишидир.

    АКТ ва давлат бошқарувининг самарадорлиги


    Шундай қилиб, «классик» ҳукумат фаолиятини умумлаштирилган функционал таҳлил қилиш бизни ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жараёнида давлат бошқарувининг қайси элементлари ялпи ахборотлаштиришнинг объектига айланиши мумкинлиги ва шундай бўлиши кераклигини тушунишга олиб келди. Ахборотлаштиришнинг афзалликлари аён кўриниб турибти – у давлат аппарати ходимларининг ижодий салоҳиятини бошқарувнинг асосий функцияси – тегишли бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга қаратиш имкониятини бериб бошқарув аппаратини тўплаш, жамлаш ва унга дастлабки ишлов бериш бўйича кўплаб эскирган функциялар бажарилишидан бевосита озод қилишга олиб келади. Бу давлат бошқарувининг принципиал жиҳатдан янги сифатга ўтишининг ўзидир. Ушбу соҳада АКТ жорий этилишининг бош мақсади сифатида бу ҳақда ушбу бобнинг биринчи параграфида сўз юритган эдик Бироқ биргина шу билан «Давлат бошқарувида АКТ» тушунчасининг таърифи тамом бўлиб қолмайди.

    Адабиётлар рўйхати ва манбалар


    1. И.А.Каримов Ўзбекистон XXI аср бўсағасида Т., Ўзбекистон, 1997
    2. И.А.Каримов. 2003 йилнинг биринчи ярим йиллигида иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ривожлантириш якунлари ҳамда ушбу соҳаларда ислоҳотларнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 июлдаги мажлисидаги маъруза. «Халқ сўзи» газетаси, 2003, 19 июль
    3. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2004, Т., Ўзбекистон
    4. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида (янги нашр)» Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўплами», 2003, № 19.
    5. Электрон ҳукумат масалалари бўйича 2004 йил 27 – 28 майда бўлиб ўтган Тошкент Халқаро Конференциясининг хужжатлари берилган сайт, www.egovconference.ddi.uz
    6. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari izohli lug`ati, 2004, UNDP DDI Programme www.lugat.uz , www.glossary.uz
    7. The e-Government Handbook for Developing Countries. A Project of InfoDev and The Center for Democracy & Technology», 2002, www.cdt.org/egov.
    8. The Connected Republic. Changing the Way We Govern. 2004, Cisco Systems, Inc., Internet Business Solutions Group
    9. «Электрон ҳукумат – риторикадан реаллик сари» тадқикқоти материаллари, Accenture компанияси, 2001 йи
    Download 51.8 Kb.




    Download 51.8 Kb.