|
“Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳасиBog'liq Call for Proposals BIRD — УЗБ (лат кирил)“Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси
“Business investments in R&D program” (BIRD) ИТТКИга бизнес инвестициялар дастури
доирасида грант танлови эълон қилинади
Жаҳон банки Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бошланган (Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Халқаро тараққиёт уюшмаси
иштирокида “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳасини
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 172-сон қарорига мувофиқ) ва Олий таълим,
фан ва инновациялар вазирлиги (ОТФИВ) томонидан давом эттирилаётган “Ўзбекистон
миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (MUNIS) лойиҳасини молиялаштириш
орқали Ўзбекистон Республикасининг инновацион сиёсати кун тартибини қўллаб-
қувватламоқда.
ОТФИВ MUNIS лойиҳасининг 2-компоненти – "Хусусий секторда инновацияларни
рағбатлантириш" доирасида ИТТКИга бизнес инвестициялар дастури (BIRD)да иштирок
этишга аризаларни қабул қилиш 1-босқичини эълон қилмоқда.
BIRD дастури илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ОТМларнинг, ҳамда кичик ва ўрта бизнес (КЎБ)
соҳасининг манфаатдор олим-тадқиқотчилари томонидан тақдим этилган ишланма ва
технологияларни тижоратлаштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Танлов
иккита асосий тамойил асосида амалга оширилади: (i) технологик тайёргарлик даражаси ва (ii)
лойиҳанинг тижорий салоҳияти.
Тадқиқотни тижоратлаштириш лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш орқали BIRD
дастури қуйидаги мақсадларни кўзда тутган:
1. Ишлаб чиқариш соҳасидаги аниқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган технологияларни
ишлаб чиқиш ва трансфер қилиш бўйича саноат, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва
ОТМлар ўртасида тизимли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш.
2. Кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) ва хусусий илмий-тадқиқот ташкилотларининг юқори сифатли
илмий-тадқиқот ишларига инвестицияларни рағбатлантириш.
3.
Устувор тармоқларда янги технологияларни ишлаб чиқиш бўйича жамоатга кўмак
кўрсатиш.
4.
Етакчи халқаро тадқиқот марказлари ва жаҳон бизнес сектори билан ҳамкорлик қилиш.
|
| |