-ma’ruza. Odamlar oqimining harakat o’lchamlari




Download 4,59 Mb.
bet8/13
Sana14.05.2024
Hajmi4,59 Mb.
#232051
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Yong\'in va yonish-portlash xavfsizligi — 4-kurs (6)

9-ma’ruza. Odamlar oqimining harakat o’lchamlari
Reja
Yong’in vaqtida aholi harakati
Yonalish va harakat vaqtlari hisoblari


Ҳозирги вақтда шаҳарлар ривожланмоқда, бу эса аҳолининг шаҳарларга катта оқимига сабаб бўлмоқда ва ўз навбатида дарҳол ҳал қилиниши керак бўлган уй-жой масалаларини хал қилиш олдинги ўринларга чиқмоқда. Бугунги кунда замонавий технологиялар ва такомиллаштирилган планировкадан фойдаланилган ҳолда кўп қаватли биноларнинг қурилиши қанчалик тез кетаётганини кузатишимиз мумкин.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасининг йирик шаҳарларида баланд ва юқори қаватли биноларнинг қурилиши фаол равишда йўлга қўйилди. Мавжуд стандартларга мувофиқ, 10 қаватдан ортиқ бўлган ҳар қандай бино юқори қаватли ҳисобланади. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли бундай бинолар оддий кўп қаватли бинолар билан таққослаганда, уларда инсонлар учун ёнғин хавфи кўпроқ бўлади – эвакуация қилиш жуда қийин ва ёнғинларга қарши курашнинг мураккаблиги ошади.
Бундай биноларда ёнғинлар муаммосини, одамларни қутқариш, ёнғинларни ўчириш ва фавқулодда қутқарув операцияларини ўтказишда қийинчиликлар юзага келади. Қадим замонлардан ёнғин даҳшатли ва оғир фалокат бўлиб келган. Турар-жой биноларидаги ёнғинлар бутун дунёдаги энг муҳим муаммолардан биридир. Ҳар куни ёнғинлар оқибатида 1000 дан ортиқ хонадон зарар кўрмоқда ёки вайрон бўлмоқда. Энг ёмони вазиятни тўғри баҳолай олмайдиган ва ўзларини қутқариш учун чоралар кўрмайдиган одамлар, айниқса, болалар ўлимидир.
Ёнғинларнинг оғир оқибатларига асосан фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки улар рўй берганда аҳолининг тўғри ҳаракат қилиш бўйича тайёргарликнинг талаб даражасида ташкил этилмаганлиги, ёнғин хавфсизлиги маданиятининг пастлиги ва ёнғинларда шахсий ҳимоя воситаларининг йўқлиги ва ўз-ўзини эвакуация қилиш кўникмаларининг етарли эмаслиги сабаб бўлмоқда.
Бундай шароитларда ёнғин содир бўлганда уларни ўчириш ва одамларни тезкор эвакуация қилишни таъминлаш вазифаси кун тартибида муҳим вазифалардан бири бўлади.
Таъкидлаш жоизки, ёнғин-қутқарув хизматларида қутқаришнинг кўплаб усуллари мавжуд ва улар турли хил ускуналарга эга, муаммо шундаки, бу хизматларга ўз вақтида хабар берилмаслиги сабабли улар воқеа жойига ҳар доим ҳам ўз вақтида етиб келолмайдилар. Жадал ривожланаётган ёнғин ва тутун шароитида хавфли жойни тезда тарк этиш керак, аммо кўплаб биноларда одамларга тез ва хавфсиз равишда хавфли зоналарни тарк этишга ёрдам берадиган қурилмалар мавжуд эмас. Бу эса ўз навбатида одамларни ёнғиннинг захарли маҳсулотларидан бўғилиб ёки баландликдан сакраб халок бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Ёнғинни мувофаққиятли ўчириш учун, уларнинг тўсиқларда очиқ майдонларда, транспорт воситаситаларида, шунингдек, ёнғинни ўчиришда иштирок этадиган одамлар учун юқори хавф юзага келиши мумкин бўлган объектларда ривожланиш динамикасини яхши билиш зарур. Ёнғинларни самарали ўчириш учун куч ва воситаларни ҳисоблаш муҳим ахамият касб этади.
Ёнғин содир бўлган вақтдан бошлаб ёнғинга биринчи ёнғин ўчириш воситаларини киритгунга қадар ўтган вақтни аниқлаймиз[27]:
tэрк.ёниш = tхабаргача + tйиғилиш + tбориш +tк.в.ё ,
бу ерда tхабаргача – ёнғин ҳақида хабар қабул қилгунга қадар ёниш вақти. Бу кўрсаткич ўртача 8-12 дақиқани ташкил этади; tйиғилиш– ташвиш сигнали бўйича жанговар ҳисобдаги шахсий таркибнинг йиғилиш вақти, 1 дақиқа деб қабул қилинади; tбориш- ёнғин хавфсизлиги қисми жойлашган жойдан ёнғин содир бўлган жойгача бўлган масофани босиб ўтиш учун кетган вақт. У қуйидаги формула ёрдамида аниқланади[14, 19]
tбориш = 60∙Lмасофа/Vбориш
бу ерда Vбориш – ёнғин ўчириш автомобилларининг ўртача ҳаракатланиш тезлиги (қаттиқ қопламали катта йўллар учун 45 км/соат ва мураккаб жойлашган йўллар учун 25 км/соат); Lмасофа – ёнғин хавфсизлиги қисмидан ёнғин содир бўлган жойгача бўлган масофа; tк.в.ё - куч ва воситаларнинг ёйилишга сарфланадиган вақт. У қуйидаги формула ёрдамида аниқланади

Download 4,59 Mb.
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Download 4,59 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-ma’ruza. Odamlar oqimining harakat o’lchamlari

Download 4,59 Mb.