282
машина бажариши учун қулай кўринишга қайта ишланган функциялар ва
скриптлар мавжуд. Умумий ҳолда бундай дастурлар, агар функция график ясаш
буйруғига эга бўлса, у ҳолда одатдагиларга қараганда тезроқ бажарилади.
MatLabнинг асосий хусусиятларидан бири – унинг яратувчилари “векторли
ўйла” (ингл.
Think vectorized
) шиорида ифодалаган матрицалар билан ишлашнинг
кенг имкониятлигидир.
MatLab фойдаланувчи учун қарийиб математиканинг барча соҳаларини
қамраб олган, берилганларни таҳлил қилиш учун катта сондаги (бир неча юз)
функцияларни тақдим этади, хусусан:
матрицалар ва чизиқли алгебра
— матрицалар алгебраси, чизиқли
тенгламалар, хусусий қийматлар ва векторлар, сингулярлик, матрицаларни
факторизация қилиш ва ҳоказо;
кўп ҳадлар ва интерполяция
— кўп ҳадларнинг илдизлари. Кўпҳадлар
устида амаллар ва уларни дифференцаллаш, эгри чизиқларни интерполяциялаш ва
экстраполяциялаш ва бошқалар;