328
мумкин. Дастурнинг ўрнатилган уч ўлчовли воситаси (движоги) компютер
ўйинлар учун уч ўлчовли саҳналар, масалан, ҳаёлий фон ва манзаралар яратишда
фойдаланиши мумкин.
Тасвирларнинг генерацияси пакетга ўрнатилган фрактал формулалар
асосида амалга оширилади, тасвирни тайёрлаш системаси эса, кўп даражали ва
рангларни батафсил созлашни, генерация қилинаётган элементларни содда
трансформациялаш имконитини ва бошқа кўпгина ўзгартиришларни ўзига олади.
Уларни қаторида фильтрларни қўллаш, уруғликни ўзгартириш, ранли гаммани,
ёрқинликни ва контрастни тўғрилаш, генерацияда фойдаланилган матерални
ўзгартириш, тасвирга “хаотик” тузилмаларни қўшиш ва ҳоказолар ҳам мавжуд.
Фракталли тасвирлар энг турли-туман соҳаларда, оддий текстуралар ва
фонли тасвирлардан бошлаб токи компьютер ўйин ёки китобли илюстрацияси
учун ҳаёлий манзара яратишгач қўлланилади. Фракал тасвирлар математик ҳисоб
йўли билан яратилади. Франтал графиканинг таянч элементи математик
формуланинг ўзидан иборат- бу компьютернинг хотирасида ҳеч қандай объект
сақланмайди, ва тасвир фақат тенгламалар асосида қурилади деганидир.
Фрактал тасвирнинг шон-шухрати фақат биргина муваффақиятли
формулада яширинган эмас. Бошқа аспектлар ҳам катта муҳимдир. Масалан,
рангли тўғрилаш, трансформация фильтрлари ва ҳоказо.
Фрактал тасвирларни яратишнинг кўплаб дастурлари мавжуд. Бу дастурлар
ўзларининг устунлиги ва камчиликларига эга. Технологияларнинг ривожланиши
билан дастурлар сони ошмоқда, уларнинг сифати ва имкониятлари
яхшиланмоқда.